Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Республика суд экспертизаси марказининг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд- экспертиза хизматини ташкил этишда унинг пойдевори ҳисобланади. Лаборатория тарихи 1951 йилдан бошланиб, у СССР Министрлар Кенгашининг 1950 йил 30 декабрдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган, хозирги кунда лабораторияда турли касб эгалари: ҳуқуқшунос, филолог, суд эксперти ва сиёсатшунослар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан лаборатория мудири, икки нафар бош экспертлар, катта эксперт ва олти нафар экспертлар фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу лабораторияда сиёсатшунослик ва кириминалистик экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- Суд-хатшунослик экспертизаси;
- Ҳужжатларнинг суд-техник экспертизаси;
- Комплекс суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси;
- Суд-лингвистик экспертизаси;
- Суд-филологик (муаллифшунослик) экспертизалари бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
Бунда дастхат ва имзоларни тадқиқот қилиш, ҳужжатлар ва уларнинг реквизитларини бажарилиш усули, бажарилиш кетма-кетликлари, дастлабки мазмунига ўзгартириш киритилган ҳужжатларнинг тадқиқотлари, муҳр ва улар изларининг тадқиқотлари, қалбакилаштиришга қарши махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳужжатларнинг тадқиқотлари Комплекс суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси; Суд-лингвистик экспертизаси; Суд-филологик (муаллифшунослик) экспертизалари вазифаларини қўшиш керак ҳал этилади.
Тадқиқотлар жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (Regula, Renishaw ва х.к.)дан келтирилган ўта сезгир, замонавий асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади.
Лаборатория фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 20 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55; Ички рақам (195);
Суд қурилиш – техникавий экспертизалар бўлими
Тарихи: Суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўлими 1966 йилда ташкил қилинган бўлиб, хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: қурувчи, мухандис-технологлар, мухандис-иқтисодчилар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар бош экспертлар, бир етакчи экспертлар, беш нафар экспертлар ва лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд қурилиш-техник экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- Қурилиш-техникавий тадқиқотлар,
- Суд-ер экспертизасининг тадқиқотлари,
- Ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини эксперт баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
Бўлим фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 20 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(270);
Суд баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси
Тарих: Суд баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси 1951 йилда ташкил қилинган бўлиб, хозирги кунда лабораторияда турли касб эгалари: юрист, кимёгар, физик ва мухандис-технологлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан лаборатория мудири, икки нафар етакчи экспертлар, икки нафар экспертлар ва лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу лабораторияда суд кимёвий ва кириминалистик экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- Ўқ-отар куролларни текшириш, ўқ-дориларни тадқиқот қилиш
- Отилган ўқ изларни тадқиқот қилиш
- Дактилоскопик тадқиқот қилиш
- Инсон изларини, оёқ ва пойабзал излари экспертизаси, одам тиш изларининг трасологик экспертизаси тадқиқотлари
- Восита, асбоб, совуқ қурол ва улар қолдирган изларни текшириш, қулфларнинг трасологик экспертизаси, бузиш қуроллари изларининг трасологик экспертизаси, пломбалар ва беркитувчиғпломбаловчи мосламаларнинг трасологик экспертизаси, тугун ва сиртмоқларнинг трасологик экспертизаси
- Бўлаклар бўйича бутунни топиш
- Кийимлардаги шикастланишларнинг трасологик экспертизаси тадқиқотлари
- Транспорт воситалари ва улар изларининг трасологик тадқиқот қилиш
Лаборатория фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 10 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(230);
Суд-компьютер техникавий экспертизаси бўлими
Тарихи: Суд-компьютер техникавий экспертизаси бўлими 2022 йилда ташкил қилинган бўлиб, хозирги кунда бўлимда ахборот технологиялари соҳаларидаги турли касб эгалари фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим бошлиғи ва икки нафар экспертлар фаолият кўрсатади.
Фаолияти: бугунги кунда ушбу бўлимда суд-компьютер техникавий экспертизасининг қуйидаги турлари:
- компьютер-маълумотлари экспертизаси;
- радиоэлектрон қурилмалар (мобиль алоқа воситалари) экспертизаси
Бунда ашёвий далиллар хотираларидаги ишга алоқадор ахборотлар ва уларнинг хусусиятларини аниқлаш, ахборотларни саралаш, ўчириб юборилган маълумотларни тиклаш, шифрланган(паролланган) маълумотларни аниқлаш ва уларни очиш вазифалари ҳал этилади.
Тадқиқотлар жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари томонидан яратилган махсус «Cellebrite UFED», «UFED Cloud», «Мобильный Криминалист Эксперт», «Belkasoft Evidence Center X», «EnCase» ва «PC-3000 Portable-III» каби дастурий-техник таъминотлар ёрдамида олиб борилади.
Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси. Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55 (193).
Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси 1972 йилда ташкил қилинган бўлиб, хозирги кунда лабораторияда турли касб эгалари: кимёгар, биолог, фармацевт ва мухандис-технологлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан лаборатория мудири, икки нафар бош экспертлар, уч нафар етакчи экспертлар, икки нафар катта экспертлар, беш нафар экспертлар ва лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу лабораторияда суд кимёвий ва кириминалистик экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар,
- лок-бўёқ материаллари (маҳсулотлари) ва қопламалари,
- нефть ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари,
- гиёҳванд воситалар, прекурсорлари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар,
- таркибида спирти бўлган суюқликлар;
- суд тупроқшунослик,
- металлар, қотишма ва улардан тайёрланган буюмлар,
- суд-биологик (ботаника ва зоология),
- озиқ-овқат маҳсулотлари,
- суд-экологик экспертизалар
- бошқа тур объектлар:
- табиати ноаниқ бўлган моддалар,
- махсус кукун ва махсус қалам,
- ўсимлик мойлари,
- шиша, керамика ва улардан тайёрланган буюмлар;
- полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар (пластмасса, резина ва елимловчи материллар),
- кислоталар
- минерал ўғитлар
- портловчи моддалар
- заҳарли кимёвий моддалар
- қурилиш материаллари бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
Бунда ашёвий далилларнинг табиатини, таркибини, турини, моддаларнинг миқдорини, қайси соҳаларда ва нима мақсадларда ишлатилишини аниқлаш вазифалари ҳал этилади.
Тадқиқот намуналари жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (Agilent Texnologies, Perkin Elmer, Shimadzu, Leica, Hewlett-Packard ва х.к.)дан келтирилган ўта сезгир, замонавий асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади. Тадқиқотлар кимёвий усуллар, юпқа қатламли, газ-суюклик хромотография, спектроскопия, масс-спектрометрия ва бошка усуллар бўйича олиб борилади.
Лаборатория фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 20 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(230);
Суд автотехника экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг суд автотехника экспертизаси лабораторияси Марказ таркибида 1961 йил 1 февралда ташкил топган.
Ҳозирги кунда Марказда шунингдек, Республика миқёсида Қорақолпоғистон Республикасида ва барча вилоятларда автотехник экспертлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Фаолияти: Суд автотехника экспертизаси – бу механика (асосан автомобиль назарияси), физика, математика ва ҳ.к. фанларнинг қонуниятларига асосланган илм тармоғидир.
Жиноий процессда суд автотехника экспертизасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Суд экспертизаси тўғрисидаги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси ва бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади. Суд автотехника экспертизасининг вазифаларига йўл-транспорт ходисаси механизмини ўрганиш, эксперт тадқиқотларининг хусусий услубиятини ишлаб чиқариш, автотехника сохасидаги назарий билимларни шакллантириш ва бошқаларни киритиш мумкин.
Суд автотехника экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 180-моддасига асосан терговчи, суриштирувчи ва прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими асосида ўтказилади.
Суд автотехника экспертизаси лабораратоясида суд транспорт изшунослик, транспорт-бахолаш, суд автотехника, транспорт воситаларини техник холатини тадқиқот қилиш ва автомобиль йўл экспертизалари ўтказилади.
Йўл транспорт ходисаси механизмини математик услублар билан тадқиқот қилиш экспертизасида қуйидаги саволлар хал этилади:
- йўл транспорт ҳодисаси механизмига ойдинлик киритиш (агар транспорт воситасидан тормоз излари қолган бўлса улар асосида унинг тезлигини аниқлаш, тўхтатиш масофасини ва тормозланиш масофасини аниқлаш, йўлнинг кўринишига қараб хавфсиз тезлигини аниқлаш, автомобилларнинг ҳар-бири светофорнинг қайси ишорасига кирганлигини аниқлаш);
- ҳайдовчилар томонидан йўл транспорт ҳодисасини олдини олиб қолиш техник имкониятларини аниқлаш;
- транспорт воситаларнинг ва бошқа объектларнинг воқеа жойидаги ҳаракатланиш ифодаловчи коэффициентларни аниқлаш;
– хайдовчиларнинг ҳаракатларидаги йўл ҳаракат қоидалари талаблалари доирасида бахо бериш
Юқоридаги саволларни ҳал этиш учун тадқиқотларни ўтказишга маълумотлар керак бўлади ва бу маълумотларни мурожаатчи тақдим этади хамда унинг ҳақиқийлигига у жавоб беради. Агар иш хужжатларидан нусхалар бўлса тақдим этилиши мумкин. Экспертга йўлнинг холати, қуруқ, хшл ва музлагани, қопламаси, кум, шағал ёки асфальтлангани, транспорт воситасининг юкланганлиги йўловчилар сони ва юкнинг оғирлиги, тормоз изи узунлиги, агар хайдовчини техник имкониятини аниқлаш зарурияти бўлса хавф неча метрдан туғилганлигини тақдим этиши керак. Эксперт олдига қўйилган савол доирасида бошқа қўшимча маълумотлар хам талаб қилиниши мумкин.
Транспорт воситаларини техник холатини тадқиқот қилиш экспертизасида куйидаги саволлар хал этилади:
- транспорт воситасининг техник холатини аниқлаш;
- транспорт воситанинг техник носозликларини вақтини ва сабабини аниқлаш;
- транспорт воситадаги техник носозликларни ҳайдовчи томонидан ўз вақтида билиш имкониятини аниқлаш;
- транспорт воситадаги техник носозликлар билан йўл транспорт ҳодисаси сабабий боғланишини аниқлаш ва ҳ.к.
Ушбу саволларни хал этиш учун йўл транспорт ходисасига учраган ва текширилаётган транспорт воситасини пачоқланган(ЙТХдан кейинги холати ўзгармаган холда) холда тақдим этилиши керак.
Транспорт-изшунослик экспертизасида қуйидаги саволлар ҳал этилади:
- тўқнашув жойини аниқлаш, тўқнашув вақтида транспорт воситаларнинг воқеа жойида жойлашувини аниқлаш;
- транспорт воситалардаги қайси қисмлари билан тўқнашганлиги, уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак катталигини аниқлаш;
- йўл транспорт ҳодисаси механизмини қайта тиклаш;
- қайси автомашина тўқнашувгача ўз йўналишини ўзгартирганлигини аниқлаш;
- транспорт воситаларини тўқнашув вақтида харакатда бўлган ёки тўхтаб турганлигини аниқлаш ва х.к.
Ушбу саволларни хал этиш учун йўл транспорт ходисасига учраган ва текширилаётган транспорт воситасиларини пачоқланган(ЙТХдан кейинги холати ўзгармаган холда) холда тақдим этилиши керак.Тўқнашув жойини аниқлаш учун эса албатта воқеа куни тузилган ЙТХ чизмаси зарур бўлади.
Транспорт воситаларини бахолаш ва моддий зарар қийматини аниқлаш экспертизасида қуйидаги саволлар ҳал этилади:
- транспорт воситасининг бозор баҳосини аниқлаш;
- транспорт воситасига етказилган моддий зарарини ва тиклаш учун кетадиган сарф-харажатлар миқдорини аниқлаш;
- транспорт воситанинг айрим қисмларини нарҳини аниқлаш ва ҳ.к.
Ушбу саволларни хал этиш учун транспорт воситасини еки алохида эхтиёт қисмлари тақдим этилиши керак.
Автомобиль йўллар экспертизасида қуйидаги саволлар хал этилади.
- йўлларнинг квалификацион тавсифини аниқлаш;
- йўлнинг ва йўл шароитининг таркибий элементларнинг техник холатини аниқлаш;
- ЙТҲ содир бўлган йўл участкасининг техник холатини, унинг элементлари ва йўл шароитларининг норматив-техник ҳужжатларга мос келиши;
- ҳаракат хавфсизликга таъсир этувчи йўл нуқсонларининг вужудга келиш вақти ва сабабларини аниқлаш;
- ҳодиса билан йўлдаги носозлик ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш;
- йўл белгиларини тегишли меёрий хужжатларга мос равишда ўрнатилганлиги ва содир этилган йўл транспорт ходисасига алоқадорлиги;
Ушбу саволларни хал этиш учун эса воқеа жойини кўздан кечириш ва ходиса жойидаги ўрнатилган йўл белгилари хақда маълумотлар зарур бўлади.
Суд автотехника экспертизаси объектларига қуйидагилар киради: иш ҳужжатлари, йўл транспорт ҳодиса жойи, транспорт воситалари, алохида транспорт воситаларининг қисм ва агрегатлари.
Лаборатория фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 10 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(230);
Суд иқтисодий экспертизалар бўлими
Тарихи: Ўзбекистон ССР 1963-йил 14-августда 461-сонли Вазирлар Кенгашининг қарорига мувофиқ, таркибида ўн уч эксперт-ҳисобчи бўлган ЎзССР Молия Вазирлиги Қошидаги Давлат бухгалтерия экспертиза бюроси Тошкент суд-экспертиза илмий-тадқиқот институти бошқармасига топширилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий ўзгаришлар, уларни бошқарадиган қонунлар ҳам тубдан ўзгарганлиги сабабли Суд бухгалтерия экспертизаси бўлими асосида Суд иқтисодий экспертизаси бўлими 1994 йилда ташкил этилди. 1990 йилдан то ҳозирги кунгача СИЕ бўлимида Марказнинг Самарқанд (1990й), Қорақалпоғистон (1995й.), Сирдарё (1999й.), Қашқадарё (2000й.), Хоразм (2002й.), Фарғона (2002й.), Андижон (2004й.), Жиззах (2016й.), Бухоро (2017й.), Навоий (2017й.) вилоятлар бўлимларида суд-иқтисодий экспертизалар ўтказилиши ташкил этилди. Суд иқтисодий экспертизаси бўлимида 10 нафар иқтисодчи, молиячи ва бухгалтерия соҳасида мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар бош эксперт, бир нафар етакчи эксперт, уч нафар катта эксперт ва тўрт нафар экспертлар фаолият кўрсатади.
Фаолияти: СИЕ бўлими иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ бўлган жиноий, иқтисодий, фуқаролик ишларининг олиб борилишида ва иш бўйича хақиқатни қарор топишида асосли хукм чиқаришга ёрдам берувчи суд – иқтисодий экспертизаларни ўтказади.
Ушбу бўлимда суд иқтисодий экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- Суд иқтисодий экспертизаси;
- Суд бухгалтерия экспертизаси;
- Суд молия-кредит экспертизаси;
- Суд меҳнат иқтисоди экспертизаси;
- Суд режали иқтисодий экспертизаси;
- Суд иқтисодий статистик экспертизаси;
- Ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
- Суд-солиқ экспертизаси бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
Бўлим фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 10 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шаҳри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55 (ички 280);
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси Марказ таркибида 2000-йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, Марказий Осиёда мазкур йўналишдаги биринчи ташкил этилган лаборатория ҳисобланади. Хозирги кунда лабораторияда лаборатория мудири, икки нафар бош экспертлар, бир нафар етакчи экспертлар, бир нафар катта эксперт, икки нафар экспертлар ва лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу лабораторияда ўз таркибида ДНК молекулаларини сақлайдиган ҳар қандай одам биологик материаллари, жумладан:
- Воқеа жойидаги қон излари;
- Қон ва тана ажратмаларининг қуриб қолган излари;
- Ашёвий далилдаги биологик излар (қон, сўлак, тер-ёғ излари);
- Қотиллик қуролларидаги биологик излар (қон, тер-ёғ излари);
- Соч толалари илдиз қисми билан;
- Тишлар;
- Суяк фрагментлари;
- Маний хужайралари;
- Ажратмалар;
- Амниотик суюқлик, аборт қилинган материал;
- Хорион тўқимаси ва бошқа ўзида ДНК молекулаларини тутувчи биоматериаллар бўйича одам ДНКси суд-биологик тадқиқотлари ўтказилади.
Аноним тадқиқотлар:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022-йил 14-мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига асосан тасдиқланган “Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маʼлумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” асосан лабораторияда ДНК тахлиллари ўтказилмоқда.
Тадқиқот намуналари жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (ТҳермоФишерСcиентифиc, Эппендорф, Биобасе, Мелинг, Метлер Толедо ва х.к.)дан келтирилган ўта сезгир, замонавий асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади.
Лаборатория фаолиятида суд-тергов идора ходимлари учун ўтказиладиган илмий-услубий ишлар муҳим ўринни эгаллайди. Эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 10 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(290).
Суд-фонография экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Суд-фонография экспертизасини ўтказиш суд ва тергов идораларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, Марказий Осиёда биринчи бўлиб, 1992 йилда Х.Сулаймонова номидаги Республика илмий-тадқиқот криминалистика марказида (ҳозирги РСЭМ) бошланди. Айни вақтда Марказда суд-фонография экспертизаси рус ва ўзбек тилида ўтказиш ташкил қилинган. Зарур ҳолларда тегишли мутахассислар жалб этилиб, бошқа тилдаги фонограммаларни ҳам тадқиқ қилиш имкони бор. Ҳозирда суд-фонография экспертизаси лабораториясида лаборатория мудири, бир нафар етакчи эксперт, икки нафар экспертлар фаолият кўрсатади.
Суд-фонография экспертизасининг мақсади — тадқиқ қилинувчи фонограмма ёзиб олинган асбоб-ускуна, компакт дисклар, диктофонга ёзилган суҳбат (фонограмма)ни текшириш, суҳбат мазмуни, иштирок этган шаҳслар сони, жинси, суҳбат шароитлари ва бошқаларни аниқлашга қаратилган.
Фаолияти: Марказнинг суд-фонография экспертизаси лабораториясида «Овоз, нутқ ва овоз ёзиш мосламаларини тадқиқот қилиш», «Товуш муҳити ва овоз ёзиш воситаларини тадқиқот қилиш» ва «Рақамли технологиялар, шунингдек, электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқот қилиш» мутахассислиги бўйича экспертизалар ўтказилади.
Суд-фонография экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал этади:
- экспертизага тақдим этилган стенограмманинг тадқиқ қилинувчи фонограмма мазмунига мос келиши ёки мос келмаслиги;
- экспертизага тақдим этилган ёзув сифати паст бўлганда суҳбат стенограммасини тузиш;
- экспертизага тақдим этилган суҳбатда нечта шахс иштирок этганлигини, уларнинг жинсини, суҳбат қаерда (хонада, кўчада, автомашина салонида ва ҳ.к.) ёзиб олинганлигиии аниқлаш;
- экспертизага тақдим этилган суҳбатда (аудио/видео фонограммада) электроакустик монтаж белгилари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниклаш;
- экспертизага тақдим этилган фонограмманинг асли ёки нусхалигини аниқлаш;
- экспертизага тақдим этилган фонограммадаги овоз ва нутқнинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш;
- экспертизага тақдим этилган тадқиқ қилиниши лозим бўлган фонограмма айнан қайси мосламада ёзиб олинганлигини аниқлаш ва х.к.
Лаборатория фаолиятида эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 5 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел. 71 209-11-55 (220, 131, 194).
Товаршунослик экспертизаси бўлими
Тарихи: Суд-товаршунослик экспертизаси Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясида 1980 йилдан ўтказилишни бошлаган бўлиб, 2019 йилдан бошлаб алоҳида Товаршунослик экспертизаси бўлими ташкил қилинган. Ҳозирда Товаршунослик экспертизаси бўлимида бўлим мудири, бир нафар етакчи эксперт, уч нафар экспертлар ва бир нафар иш ўрганувчи эксперт фаолият кўрсатади. Шунингдек, Марказнинг Андижон вилоят бўлимида 2004 йилдан, Сирдарё вилоят бўлимида 2006 йилдан, Жиззах вилоят бўлимида 2021 йилдан, Самарқанд вилоят бўлимида 2005 йилдан, Қашқадарё вилоят бўлимида 2009 йилдан, Навоий вилоят бўлимида 2020 йилдан, Бухоро вилоят бўлимида 2019 йилдан, Хоразм вилоят бўлимида 2011 йилдан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида 2008 йилдан товаршунос экспертлар фаолият кўрсатадилар.
Фаолияти: Марказнинг товаршунослик экспертизаси бўлимда суд-товаршунослик экспертизаси бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари экспертизаси ўтказилади.
Бунда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг шартномаларга оид ҳужжатлар ва бошқа товар кузатув ҳужжатларига мослигини аниқлаш, уларнинг муайян давр ҳолатига ўртача бозор баҳосини аниқаш, етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш ва шу каби бошқа вазифалар ҳал этилади.
Бўлим фаолиятида эксперт амалиёти ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича 4 дан ортиқ услубий тавсиялар ва қўлланмалар нашр этилган.
Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел. 71 209-11-55 (240).
Ёнғин техникавий экспертизаси лабораторияси
Тарихи: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси (МАБКЭ) лабораторияси қошида Суд-ёнғин-техникавий экспертизаси (СЁТЭ) 1981 йилдан фаолиятини бошлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 январь 2019 йилдаги 4125-сонли “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказнинг янги бўлинмаларини ташкил этиш ва қўшимча штатлар бирлигини жорий қилиш вазифаси юклатилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 338-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2019 йил 30 апрелда тасдиқланган Назорат-режа ижросини таъминлаш хамда Марказнинг янги штатлар жадвалини тасдиқлаш мақсадида Марказ директорининг 2019 йил 3 майдаги 39-ум-сонли буйруғига асосан, Марказда “Ёнғин техник экспертизаси лабораторияси” (ЁТЭЛ) ташкил этилди.
Фолияти:
Суд ёнғин техникавий экспертизасининг қуйидаги мутахассислик йўналишлари:
- Ёнғиннинг марказини, оловнинг тарқалиш йўллари ва вақтини, сабабларини тадқиқот қилиш экспертизаси;
- Электротехник сабабларга кўра келиб чиққан ёнғинларни текшириш;
- Ёнғин юкламасини текшириш;
- Ўз-ўзидан ёниб кетиш хусусиятига эга ёнғин (юклама)ларни текшириш.
Суд электротехникавий экспертизасининг қуйидаги мутахассислик йўналишлари:
- Электр ўтказгичлардаги (қисқа туташув, юқори ўтувчи қаршилик, ортиқча юклама, кучланишнинг камайиб-кўпайиб кетиш ҳолатлари билан боғлиқ) авария ҳолатлари тадқиқоти.
- Электр мослама, жиҳоз ва электр ускуналардаги авария ҳолатлари тадқиқоти.
Хозирда Ёнғин техник экспертизаси лабораториясида 4 нафар ходим, яъни лаборатория мудири, етакчи эксперт ва иккита экспертлар фаолият олиб боради.
Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(250).
Бухоро вилояти бўлими
Тарихи: Марказнинг Бухоро вилояти бўлими 2017 йилдан иш бошлаган, хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, иқтисодчи, қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, икки нафар эксперт ва иш юритувчи фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда
Суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- Математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- Транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
- Транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- Суд транспорт трассология экспертизасининг қуйидаги тури:
Икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд изшунослик экспертизаси:
- Восита, асбоб, совуқ қурол ва улар қолдирган изларни текшириш, қулфларнинг трасологик экспертизаси, бузиш қуроллари изларининг трасологик экспертизаси, пломбалар ва беркитувчи пломбаловчи мосламаларнинг трасологик экспертизаси, тугун ва сиртмоқларнинг трасологик экспертизаси;
- Бўлаклар бўйича бутунни топиш;
- Транспорт воситалари ва улар изларининг трасологик тадқиқотлар ўтказилади.
Суд қурилиш-техник экспертизаси:
- Қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- Ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд ер экспертизаси:
- Ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Суд бухгалтерия экспертизаси:
- Суд-бухгалтерия экспертизаси,
- Суд-молия-кредит экспертизаси,
- Суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- Суд режали иқтисодий экспертизаси,
- Суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
- Ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
Суд товаршунослик экспертизаси:
- Саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш;
Манзил: Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси 2-уй.
Алоқа маълумоти: тел (0365) 224-01-10.
Жиззах вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Жиззах вилоят бўлими 2017 йил май ойида РСЕМнинг Жиззах вилоят бўлими сифатида, Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ташкил қилинган. Бўлии Жиззах вилоятининг ҳуқуқ-тартибод органларига суд экспертизаси соҳасида хизмат кўрсатиб келмоқда. Хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис ва қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар етакчи эксперт ҳамда бир нафар иш юритувчи фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда иш юритувчи ходим болалар тарбияси билан шуғулланмоқда.
Фаолияти: Бугунги кунда бўлимда.
Суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- суд ер тадқиқоти;
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Х.Носиров кўчаси 5-уй.
Алоқа маълумоти: тел: (55)151-05-01; (55)151-05-02.
Андижон вилоят бўлими
Тарихи: 1981-йилда Марказнинг Фарғона вилоятлараро бўлимининг Андижон филиали ташкил этилган. 1990-йилдан бошлаб Марказнинг Андижон бўлинмаси ташкил топиб, кейинчалик бўлим номи берилган. Ҳозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, иқтисодчи, қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар етакчи эксперт, бир нафар катта эксперт, уч нафар экспертлар ва бир нафар иш юритувчи фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- суд транспорт-изшунослик экспертизаси тадқиқоти:
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд ер экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-бухгалтерия экспертизаси,
- суд-молия-кредит экспертизаси,
- суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- суд режали иқтисодий экспертизаси,
- суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
- ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
Суд товаршунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш;
Манзил: 710012, Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси.
Маълумот учун: тел (0374) 237-20-12
Наманган вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Наманган вилоят бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги №206-сонли “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, булим сифатида фаолият кўрсата бошлаган.
Ҳозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: қурувчи, автотехник ва хатшунос мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан бўлим мудири ва икки нафар экспертлар ва бир нафар иш юритувчи ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Фаолияти: Бўлимда суд қурилиш-техник ва ершунослик, автотехник ва хатшунослик экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
Фаолияти: бўлимда Ҳужжатларнинг криминаслистик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-хатшунослик экспертизаси,
- ҳужжатларнинг реквизитларини тадқиқот қилиш экспертизаси;
Суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
суд транспорт трассология экспертизасининг қуйидаги тури:
- икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
Суд ер экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
- ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Тадқиқот намуналари жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (“Мета” Россия давлатида ишлаб чиқарилган, “Ралф ГмбҲ” Германия) дан келтирилган “Транспорт воситаларини ойналарини қуёш ўтказувчанлик фоизини аниқлаш ва транспорт воситасини секинланиш миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади.
Манзил: Наманган шаҳар, Ибрат кўчаси 6-уй.
Алоқа маълумотлари: Почта индекси 160136, иш телефони +99869 227 07 55, факс: +99869 227 07 55, электрон почта манзили namangan@sudex.uz.
Қашқадарё вилояти бўлими
Тарихи: Марказнинг Қашқадарё вилояти бўлими 1979 йилдан иш бошлаган, хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, иқтисодчи, қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар етакчи эксперт, икки нафар катта экспертлар, икки нафар экспертлар, лаборант ва иш юритувчилар фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- суд транспорт трассология экспертизасининг қуйидаги тури:
- икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд ер экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-бухгалтерия экспертизаси,
- суд-молия-кредит экспертизаси,
- суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- суд режали иқтисодий экспертизаси,
- суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
- ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
Суд товаршунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш;
Суд изшунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- инсон изларини, оёқ ва поябзал излари экспертизаси, одам тиш изларининг трасологик экспертизаси тадқиқотлар экспертизаси;
- восита, асбоб, совуқ қурол ва улар қолдирган изларни текшириш, қулфларнинг трасологик экспертизаси, бузиш қуроллари изларининг трасологик экспертизаси, пломбалар ва беркитувчи пломбаловчи мосламаларнинг трасологик экспертизаси, тугун ва сиртмоқларнинг трасологик экспертизаси;
- бўлаклар бўйича бутунни топиш;
- кийимдаги шикастларнинг трасологик экспертизаси тадқиқотлари;
- транспорт воситалари ва улар изларининг трасологик тадқиқотлар;
Янги режалаштирилган тадқиқот турлари:
- Суд хатшунослик экспертизаси (режалаштирилган);
- Хужжатлар техник экспертизаси (режалаштирилган);
- Суд лингвистика экспертизаси (режалаштирилган);
- Суд филология экспертизаси (режалаштирилган) ўтказилади.
Тадқиқот намуналари жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (“Мета” Россия давлатида ишлаб чиқарилган, “Ралф ГмбҲ” Германия) дан келтирилган “Транспорт воситаларини ойналарини қуёш ўтказувчанлик фоизини аниқлаш ва транспорт воситасини секинланиш миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади
Манзил: 180 100, Қарши шаҳар Жайхун кўчаси, 1/31.
Алоқа маълумоти: тел (0375) 230-10-96.
Сирдарё вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Сирдарё вилоят бўлими 1977 йил июл ойида РСЕМнинг Сирдарё вилоятлараро бўлинмаси сифатида, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ташкил қилинган. Бўлинма Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ҳуқуқ-тартибод органларига суд экспертизаси соҳасида хизмат кўрсатиб келган. Дастлаб бўлимда “Йўл транспорт ҳодисалари жараёнини математик услублар билан тадқиқот қилиш” экспертизаси йўлга қўйилган. Сўнгра, қисқа вақт ичида “Транспорт воситалари, уларнинг айрим қисмларининг техник ҳолатини тадқиқот қилиш” ва “Транспорт-изшунослик” экспертизаларини бажариш ташкил қилинган. 1999-йилдан бошлаб “Судга оид иқтисодий”, 2001-йилдан бошлаб “Суд қурилиш-техник”, 2003-йилдан бошлаб “Судга оид ер” ва 2006-йилдан бошлаб эса “Судга оид товаршунослик” экспертизаларини бажариш ёʻлга қоʻйилган.
2017-йилда Жиззах вилоят бўлими ташкил этилганидан сўнг, бўлинма РСЕМ Сирдарё вилоят бўлимига айлантирилган. Хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, иқтисодчи, қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, икки нафар етакчи экспертлар, икки нафар эксперт ҳамда бир нафар котиба-иш юритувчи фаолият кўрсатади.
Фаолияти: Бугунги кунда бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-бухгалтерия экспертизаси,
- суд-молия-кредит экспертизаси,
- суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- суд режали иқтисодий экспертизаси,
- суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
Суд товаршунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш бўйча тадқиқотлар ўтказилади.
Манзил: 120100, Сирдарё вилоят Гулистон шаҳри, 4-мавзе, 27-уй 10-хонадон.
Алоқа маълумоти: тел: (67)225 04 17.
Хоразм вилоят бўлими
Тарихи: РСЕМ нинг Хоразм вилоят бўлими 2001 йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб бўлинмада автотехника экспертизаси бўйича битта мутахассис, яъни Ўразалиев Алишер Абдримович кичик илмий ходим вазифасида фаолият бошлаган. Бўлинмада 2003 йилдан бошлаб суд иқтисодий ва суд қурилиш-техник экспертизалари ҳам бажарила бошланди. Шу йилдан бошлаб бўлимда Хасанов Кудрат Ахмедович ва Якубов Болтабой Солаевичлар кичик илмий ходим лавозимида фаолият бошладилар. 2005 йилдан бошлаб бўлинмада 0.5 ставкада лаборант фаолият бошлади. Ҳозирга вақтда РСЕМ нинг Хоразм вилояти бўлими ходимлари олти турдаги экспертизалар: суд автотехника, транспорт воситаларини баҳолаш, суд иқтисодий, суд-товаршунослик, суд қурилиш-техник ва суд ер экспертизалари бажарилиб келинмоқда.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд экспертизаларнинг қуйидаги турлари:
- Математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқот қилиш эксперизаси (13.1);
- Транспорт воситаларига етказилган моддий зарар микдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқот қилиш эксперизаси (13.3);
- Транспорт воситалари ва улар изларининг трасологик тадқиқот қилиш
- Қурилиш объектларини тадқиқот қилиш эксперизаси (16.1);
- Ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқни тадқиқот қилиш эксперизаси (16.3);
- Ер объектларини тадқиқот қилиш эксперизаси (31.1);
- Суд- бухгалтерия экспертизаси (17.1);
- Суд-молия-кредит экспертизаси (18.1);
- Суд-мехнат иқтисодий экспертизаси (19.1);
- Суд-режали иқтисодий экспертизаси (20.1);
- Суд-иқтисодий статистика экспертизаси (21.1);
РСЭМ Хоразм бўлими ходимлари 2003 йилгача “Хоразмавтотеххизмат” ҳиссадорлик жамияти биносида, 2003-2020 йилдан Хоразм вилоят Адлия бошқармасининг эски биносида, 2020 йилдан Хоразм вилоят Адлия бошқармасининг янги биносида фаолият юритмоқда.
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 16-уй.
Телефон, факс: (62) 226-05-48; (62) 226-05-49; (62) 226-05-52.
Email: xorazm@sudex.uz
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
Тарихи: Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими 1961 йилда ташкил қилинган бўлиб, хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: экономист, қурилиш, автотехниклар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудираси, уч нафар экспертлар ва иш юритувчи-котиба фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- суд транспорт трассология экспертизаси,
- транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд ер экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-бухгалтерия экспертизаси,
- суд-молия-кредит экспертизаси,
- суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- суд режали иқтисодий экспертизаси,
- суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
- ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
Суд товаршунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш;
Манзил: 230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри Ҳаво юли МФЙ, Ногай кўчаси 1-уй.
Алоқа маълумоти: тел (55) 104-86-21;
Сурхондарё вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Сурхондарё вилоят бўлими 1990 йил июл ойида РСЕМнинг Сурхондарё вилояти бўйича экспертлар гурухи сифатида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ташкил қилинган. Бўлинма Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибод органларига суд экспертизаси соҳасида хизмат кўрсатиб келган. Дастлаб бўлимда “Йўл транспорт ҳодисалари жараёнини математик услублар билан тадқиқот қилиш” экспертизаси йўлга қўйилган. Сўнгра, қисқа вақт ичида “Транспорт воситалари, уларнинг айрим қисмларининг техник ҳолатини тадқиқот қилиш” ва “Транспорт-изшунослик” экспертизаларини бажариш ташкил қилинган. 2003-йилдан бошлаб “Суд транспортни баҳолаш” ва 2014-йилдан бошлаб “Суд қурилиш-техник” ва “Судга оид ер” экспертизаларини бажариш йўлга қўйилган.
РСЕМнинг Сурхондарё вилояти бўйича экспертлар гурухи 2013-йилда бўлинма шаклига, 2015 йилдан эса РСЕМ Сурхондарё вилоят бўлимига айлантирилган. Хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: 2 нафар муҳандис ва қурувчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар катт эксперт, бир нафар эксперт ҳамда бир нафар иш юритувчи фаолият кўрсатади.
Фаолияти: Бугунги кунда бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Манзил: 190100, Сурхондарё вилоят Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси 40-уй
Алоқа маълумоти: тел: (94) 460 90 09.
Фарғона вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Фарғона вилоятлараро бўлими 1964 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб РСЭМнинг Фарғона вилоятлараро бўлинмаси сифатида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида ташкил қилинган.
Бўлинма Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг суд-тергов идораларига суд экспертиза соҳасида ҳизмат кўрсатиб келган.
Дастлаб бўлимда судга оид бухгалтер экспертизаси ўтказиш йўлга қўйилган. Кейинчалик бўлимнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида 1973 йилдан бошлаб судга оид автотехника, судга оид транспорт изшунослик, судга оид хатшунослик, материаллар, ашёлар ва буюмларнинг криминалистик экспертизаларини ўтказиш ҳам йўлга қўйилган.
Бундан ташқари 2002 йилдан бошлаб судга оид қурилиш техникавий ва ершунослик экспертизаларини ўтказиш ташкил қилинган.
РСЭМнинг Фарғона вилоятлараро бўлинмаси 2017 йилдан Фарғона вилоят бўлимига айлантирилган.
Ҳозирги кунда бўлимда турли касб эгалари яъни, мухандис, иқтисодчи, қурувчи соҳа мутахассислари фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар катта эксперт, бир нафар эксперт ва бир нафар катта лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: Бугунги кунда бўлимда судга оид автотехника экспертизасининг қуйидаги турлари:
- Транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва транспорт воситаларини бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар;
- Икки транспорт воситаларининг тўқнашувидаги изларини аниқлаш тадқиқотлари.
Суд қурилиш-техник экспепертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- Қурилиш объектларини тадқиқот қилиш;
- Ер майдонларидан фойдаланиш тартибини тадқиқотлари;
- Ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари;
- Суд-бухгалтерия экспертизаси.
Манзили: 150103. Фарғона шаҳар. Б. Марғилоний кўчаси, 121 “а”- уй.
Алоқа маълумотлари: (73) 244-80-74 Факс: (73) 244-80-74
Еl.pochta: farg’ona@sudex.uz, www.sudex.uz
Самарқанд вилояти бўлими
Тарихи: Марказнинг Самарқанд вилояти бўлими 2019 йилдан иш бошлаган, хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, иқтисодчи, қурувчи, биолог фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, икки нафар етакчи эксперт, икки нафар катта экспертлар, олти нафар экспертлар, бир нафар катта лаборант ва икки нафар лаборант фаолият кўрсатади.
Фаолияти: ушбу бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларини техник ҳолатини аниқлаш бўйича бажариладиган тадқиқотлар,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
- суд транспорт трассология экспертизасининг қуйидаги тури:
- икки транспорт воситасининг тўқнашувидаги изларининг тадқиқотлари,
Суд қурилиш-техник экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд ер экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- ер объектларини тадқиқот қилиш экспертизаси,
Суд бухгалтерия экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-бухгалтерия экспертизаси,
- суд-молия-кредит экспертизаси,
- суд-меҳнат-иқтисодий экспертизаси,
- суд режали иқтисодий экспертизаси,
- суд-иқтисодий-статистика экспертизаси,
- ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси;
Суд товаршунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот тури:
- саноат маҳсулотларини нарҳини тадқиқ қилиш;
Суд изшунослик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- инсон изларини, оёқ ва поябзал излари экспертизаси, одам тиш изларининг трасологик экспертизаси тадқиқотлар экспертизаси;
- восита, асбоб, совуқ қурол ва улар қолдирган изларни текшириш, қулфларнинг трасологик экспертизаси, бузиш қуроллари изларининг трасологик экспертизаси, пломбалар ва беркитувчи пломбаловчи мосламаларнинг трасологик экспертизаси, тугун ва сиртмоқларнинг трасологик экспертизаси;
- бўлаклар бўйича бутунни топиш;
- кийимдаги шикастларнинг трасологик экспертизаси тадқиқотлари;
- транспорт воситалари ва улар изларининг трасологик тадқиқотлар ўтказилади.
Ҳужжатларнинг криминаслистик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- суд-хатшунослик экспертизаси,
- ҳужжатларнинг реквизитларини тадқиқот қилиш экспертизаси;
Одам ДНК суд-биологик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- Одам ДНКси биологик тадқиқотлари;
Тадқиқот намуналари жаҳонда машҳур бўлган чет эл фирмалари (“Мета” Россия давлатида ишлаб чиқарилган, “Ралф ГмбҲ” Германия) дан келтирилган “Транспорт воситаларини ойналарини қуёш ўтказувчанлик фоизини аниқлаш ва транспорт воситасини секинланиш миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва мосламаларда олиб борилади
Манзил: 140147, Самарқанд шаҳар Фирдавсий кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (55) 704-02-72? (55) 704-91-63.
Навоий вилоят бўлими
Тарихи: Марказнинг Навоий вилоят бўлими 2017 йил май ойида РСЕМнинг навоий вилоят бўлими сифатида, Навоий вилояти Навоий шаҳрида ташкил қилинган. Бўлим Навоий вилоятининг ҳуқуқ-тартибод органларига суд экспертизаси соҳасида хизмат кўрсатиб келмоқда. Хозирги кунда бўлимда турли касб эгалари: муҳандис, қурувчи ва иқтисодчи фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Улардан бўлим мудири, бир нафар етакчи эксперт, бир нафар эксперт ҳамда бир нафар иш юритувчи фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда иш юритувчи хомиладорлик ва туғуш таътилида.
Фаолияти: Бугунги кунда бўлимда суд автотехника экспертизанинг қуйидаги турлари:
- математик ҳисоблар билан бажариладиган ҳисоб-китоблар тадқиқоти,
- транспорт воситаларига етказилган моддий зарар миқдорини ва бозор баҳосини аниқлаш бўйича тадқиқотлар,
Суд қурилиш-техникекспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- қурилиш объектларини тадқиқот қилиш,
- суд ер тадқиқоти;
- ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини тадқиқот қилиш;
Суд-иқтисодий экспертизасининг қуйидаги турлари:
- суд-бухгалтерия мутахассислиги бўйича тадқиқот қилиш;
- суд-молиявий-кредит текшириш мутахассислиги бўйича тадқиқот қилиш;
- суд-меҳнат иқтисодини текшириш мутахассислиги бўйича тадқиқот қилиш;
- суд-солиқ тадқиқотлари бўйича тадқиқот қилиш.
Суд-товаршуностлик экспертизасининг қуйидаги тадқиқот турлари:
- саноат маҳсулотларини (ноозиқ овқат товарлари) нархини тадқиқот қилиш;
- озиқ-овқат махсулотларини нархини тадқиқот қилиш.
Манзил: Навоий шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси 21-уй.
Алоқа маълумотлари: Почта индекси 210100, телефон (факс) +99879 224 16 54, электрон почта манзили navoiy@sudex.uz.