Марказнинг бошқа таркибий бўлимлари ҳақида маълумот

Сифат менеджмент бўлими

Тарихи: Марказнинг Сифат менеджмент бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2019 йилдаги №338-сонли қарорига асосан ташкил топган бўлиб, бўлимда бўлим бошлиғи ва мутахассис лавозимлари жорий этилган.
Вазифалари: Бўлим қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  • Марказда ўтказиладиган экспертизаларни сифат жиҳатидан назорат қилади;
  • Марказ лаборатория ва бўлимларини халқаро Аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ишларини ташкиллаштиради;
  • Марказ лабораторияларини ISO/IEC 17025:2017 халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган сифат менеджмент тизимини сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширади;
  • Лабораторияларни ички ва ташқи аудит текширувларидан ўтказилишини таъминлайди.
  • Шунингдек, Марказ раҳбариятининг топшириғига кўра, ташкилий масалалар билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Алоқа маълумотлари: Тел: 71-209-11-55; Ички тел: 148. Бўлим бошлиғи: Тошева Динара

Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими

Тарихи: 2019 йил 3 май куни Марказ директорининг № 39–ум сонли буйруғи асосида Марказда “Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими” ташкил этилган. Ушбу бўлимда 3 та штат бирлиги асосида мутаҳасислар ишлаши режалаштирилган. Бугунги кунда бўлимда учта ҳодим бўлим бошлиғи, бош мутаҳассис ва катта мутахассис ишламоқда.

Вазифалари: Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилар хисобланади:

  1. Марказ тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
  2. Марказ расмий веб-сахифасини ишлаб чиқиш ва юритиш.
  3. Марказда локал компьютер тармоғи холатини тахлил килиш ва тармоққа уланган компьютер техникаларини назоратдан ўтказиш.
  4. Марказда ахборотлаштириш сохасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш.
  5. Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш тизимини ишга тушириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ва бошқалар.

Ҳозирга қадар бажарилган ишлар ва якунланган ахборот тизимлари:

  • Марказнинг расмий веб сайти тўлиқ, янгидан ишлаб чиқилди (http://sudex.uz/);
  • Ахборот хавфсизлиги сиёсати” ишлаб чиқилди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 20-банди ижроси юзасидан “Суд экспертизалари ҳисоби тизими” ахборот тизими ишлаб чиқилди.
  • Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази учун “Электрон таълим платформаси” онлайн тизими ишлаб чиқилди.
  • Марказда экспертиза учун ашёвий далилларни идентификациялаш (ИД рақам ва штрих код ёрдамида) дастури “MyBarcode” ишлаб чиқилди.
  • Марказнинг телеграм тармоғидаги расмий боти “@sudexuz_bot” ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилмоқда.
  • Марказда пулли хизмат кўрсатишни қулайлаштириш мақсадида “payme” электрон пул ўтказмалари тизимига уланди ва бошқалар.

Алоқа маълумотлари: Тел: 71-209-11-55; Ички тел: 132.

Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими

Тарихи: Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 14-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 321-сон қарорига биноан Назорат-услубий бўлим сифатида ташкил қилинган бўлиб, таркибий тузилмасида Девонхона, Кутубхона ва Архив мавжуд бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 338-сонли қарорига биноан бўлим Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими деб номланиб, Девонхона ва Архив бўлим таркибий тузилмасига киритилган.

Бўлимга директор томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган Бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи ўз фаолиятида бевосита директорга бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир.

Бўлим бош, катта мутахассислар, девонхона мудири, архив мудири,    иш юритувчи инспектор, хат ташувчи ва иш юритувчи инспекторга эга.

Фаолияти: Бўлим Марказда иш юритиш фаолиятига, шунингдек Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимларининг девонхона, архив, назорат-таҳлил ва ҳуқуқий статистика фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади.

Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Марказ ва Марказнинг таркибий бўлимларида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш, ижро интизоми талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш,
    бу йўналишдаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш;
  • Марказ иш режаларини тузиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, умумлаштириш;
  • Марказнинг Илмий кенгаш мажлислари ва Марказ раҳбарияти ҳузурида ўтказиладиган тезкор мажлисларни ўтказилишини таъминлаш;
  • Марказ раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлари, шунингдек бошқа тадбирлар юзасидан ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни таҳлил ва назорат қилишни амалга ошириш;
  • Марказнинг таркибий бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик ҳисоботларни юритиш, умумлаштириш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
  • жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний кўриб чиқилишини назорат қилиш, Марказ биносига кириш-чиқишни ташкиллаштириш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Марказ тизимида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш бўйича:

  • Марказнинг марказий аппаратига келиб тушган ҳужжатларни фақат девонхона томонидан қабул қилинишини таъминлайди, рўйхатга олади, уларни Марказнинг марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг вазифалари ва фаолият йўналишларига қараб тақсимлайди, масъул ижрочиларга етказади;
  • иш юритиш бўйича Марказнинг вилоят бўлимлари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади, Марказ марказий аппарати таркибий бўлинмалари иш юритувчи-котибларининг фаолиятини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасининг шакллантирилганлиги ва уларни юритилишини назорат қилади;
  • Марказнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатларни кўрсатилган манзилларга жўнатади;
  • Марказдан кетаётган ички ҳужжатларга махсус рақам берилишини тартибга солади ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини тегишли бўлим томонидан девонхонага топширилишини таъминлайди;
  • таркибий бўлимларга Марказ томонидан ижро учун юбориладиган топшириқ, танбеҳ, кўрсатма хатлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва асосларини ишлаб чиқади, ушбу тартибга риоя қилинишини таркибий бўлимлардан талаб қилади;
  • Марказдан бир хил масала юзасидан такрорий топшириқ хатларининг чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида, Марказнинг таркибий бўлинмалари томонидан вилоят бўлимларига юбориладиган доимий топшириқ хатлар ва кўрсатмалар лойиҳаларини раҳбариятга имзога киришдан олдин кўриб чиқади;
  • марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ўз ташаббуси билан бошқа ташкилотларга тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифатли ва бенуқсон бўлишини таъминлайди, Марказдан турли хил маълумотларнинг белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда чиқишини олдини олади, хат ва ҳужжатлардаги факт ва рақамларни, шунингдек бошқа маълумотларнинг асослилигини текширади;
  • ҳар чорак давомида Марказга келиб тушган ҳужжатларнинг ижроси юзасидан умумлаштиришлар тайёрлайди;
  • Марказнинг идоравий архивлари фаолиятини архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида олиб борилишини таъминлайди;
  • “Ўзархив” агентлиги билан келишилган ҳолда архивда ҳужжатларни ҳисобга олинишини ташкил этади, уларни сақлайди, ҳужжатларни илмий ва амалий қийматини экспертизадан ўтказади ва доимий сақлаш учун тақдим этади;
  • Марказий аппарат ва вилоят бўлимлари учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини татбиқ этади;
  • Таркибий бўлимлар ва вилоят бўлимларининг низомлари ва бошқа бошқарув ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради;

2) Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва назоратни олиб бориш бўйича:

  • Марказ фаолиятига тегишли бўлган ҳамда матнида Марказга бевосита топшириқ мавжуд бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлигидан ижро учун келган топшириқлар, шунингдек Марказ раҳбарияти томонидан “назорат”га олинган ҳужжатларнинг ижро этилишини назорат қилади;
  • таркибий бўлимларга юклатилган топшириқларнинг ижросини тўлиқ ва белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида ҳар бир банд, масъул ижрочи ва ижро этиш муддати алоҳида кўрсатилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади, унинг ижросини таъминлашни масъул ижрочилардан талаб қилади, текширади, таҳлил қилади ва раҳбариятга ахборот беради;
  • ҳужжатларнинг ижро этилиши аҳволи юзасидан раҳбариятга ахборот тақдим этиб боради ва ижроси таъминланган ҳужжатларни назоратдан олади, уларнинг муддатларини узайтиради ёки доимий назоратга олиш чора-тадбирларини амалга оширади;
  • Марказ раҳбариятининг топшириғига кўра ижро ва меҳнат интизоми аҳволи юзасидан Марказ ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказади ва натижаси бўйича раҳбариятга ахборот тақдим этиб боради;

3) Иш режалар лойиҳаларини тайёрлаш ва унинг ижросини назорат қилиш бўйича:

  • Марказнинг биринчи ва иккинчи ярим йиллик учун иш режаларини, шунингдек Адлия вазирлигининг биринчи, иккинчи ярим йиллик иш режалари ижросини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси ҳамда Марказнинг Илмий кенгаш иш режа лойиҳаларини тайёрлайди, уларни тегишлилиги бўйича Илмий кенгаш муҳокамасига ва директор тасдиғига тақдим этади, юқори турувчи идоралардан келган топшириқ ва кўрсатмаларга асосан Марказ иш режаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
  • иш режада белгиланган таркибий бўлимларнинг фаолиятини комплекс текшириш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
  • иш режада белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъул ижрочилардан маълумотлар талаб қилиб олади, таҳлил қилади, умумлаштиради ва раҳбариятга бу ҳақда ахборот беради;
  • иш режа ижроси юзасидан Марказ раҳбарияти ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилишини ташкиллаштиради, ижро аҳволи юзасидан батафсил, таҳлилий материаллар тайёрлайди;

4) Марказ Илмий кенгаши мажлислари ва директор ҳузурида ўтказиладиган тезкор мажлисларни ўтказилишини таъминлаш бўйича:

  • Илмий кенгашда кўриладиган таркибий бўлимларнинг фаолияти, ўтказилган комплекс ва ижро интизомига оид текширишлар юзасидан бўлиб ўтадиган мажлисларга ҳужжатлар тайёрлайди;
  • Илмий кенгаш мажлисида cоҳавий йўналишлар бўйича киритиладиган масалалар юзасидан материалларни тегишли бўлим ва лабораториялардан талаб қилиб олади, ўрганади, зарур ҳолларда қўшимча маълумотларни тақдим қилинишини талаб қилади;
  • Илмий кенгаш мажлиси ўтказилишини таъминлайди;
  • қабул қилинган Илмий кенгаш қарорлари, директорнинг буйруқлари ва йиғилиш баёнларининг ўз вақтида тегишли ижрочиларга етказилишини таъминлайди, белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан масъул ижрочилардан маълумотлар талаб қилиб олади, таҳлил қилади, умумлаштиради ва раҳбариятга бу ҳақда ахборот беради;
  • Илмий кенгаш қарорида белгиланган топшириқларнинг ижроси юзасидан тегишли чора-тадбир режасини ишлаб чиқади, ижросини назорат қилади
    ва умумлаштиради;
  • Илмий кенгаш иш фаолиятини тартибга солиш бўйича бошқарув ҳужжатларини ишлаб чиқади;
  • Марказ раҳбарияти ҳузурида тезкор йиғилишларни ўтказади, натижаси бўйича тасдиқланган баёнларнинг ижросини назорат қилади;

5) Директор раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар, шунингдек бошқа тадбирлар юзасидан статистик ҳисоботлар ва бошқа таҳлилий материаллар асосида ҳужжатлар тайёрлаш бўйича:

  • ишчи гуруҳлар ёки бошқа тадбирлар юзасидан тегишли таркибий бўлимлар томонидан маълумотлар тайёрланишини ташкиллаштиради, ушбу маълумотларни директорга киритиш учун кўриб чиқади, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар беради;
  • ишчи гуруҳ ва тадбирларда бевосита иштирок этади, тегишли тартибда улар фаолиятида амалга оширилган ишларни таҳлил қилади, назоратни амалга оширади;

6) Ҳуқуқий статистика соҳасида:

  • таркибий бўлимларда статистик ҳисобот ва бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларининг шаклларини ишлаб чиқади;
  • Марказ ва вилоят бўлимлари фаолиятининг йўналишлари бўйича статистик ҳисоботни юритади;
  • ҳуқуқий статистик ҳисоботларда аниқланган чалкашлик, хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўради, хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига тақдим этади;
  • Марказ ва вилоят бўлимлари фаолиятига доир маълумотларни, статистик ҳисоботларни умумлаштириш асосида таҳлилий маълумотлар, тўпламлар, солиштирма жадваллар тайёрлайди, натижалари юзасидан Марказ ва вилоят бўлимларининг фаолият йўналишларини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича зарур таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

7) Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишни назорат қилиш, Марказ биносига кириш-чиқишни ташкиллаштириш бўйича:

  • Марказда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштиради, келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни ўз муддатида кўриб чиқилишини назорат қилади;
  • Марказ раҳбарияти томонидан тасдиқланган жадвалга асосан директор ва унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг шахсий ва сайёр қабул қилинишини ташкил этади ва тегишли тартибда уларнинг ҳисобини юритади;
  • таркибий бўлимларга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни уларнинг тури ва соҳаси бўйича умумлаштиради ҳамда таҳлил қилади;
  • таркибий бўлимларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштиради ва Марказ раҳбариятига киритади;
  • ҳар ҳафтада камида бир маротаба Марказ раҳбариятига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан тегишли маълумот тақдим этиб боради;
  • Марказ биносига кириш-чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган тартибда Марказ биносига фуқароларнинг кириш-чиқишларини ташкил қилади ва назорат қилади;

8) Бўлим фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича хулосалар тайёрлайди.

Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55 (180);

Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими

Иш юритиши: Марказнинг Бухгалтерия ҳисоби ва назорати бўлими ўз иш фаолиятини 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига ва Ўзбекистон республикаси Молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” йўриқномага ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юритади.

Бўлим таркиби: Бўлимнинг штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 338-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган бўлиб 5 нафарни ташкил қилади. Булар қўйидагилардан ташкил топган:

Бош бухгалтер, бухгалтер (2 штат), иқтисодчи ва статист.

Фаолияти: Марказда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади, шунингдек унинг ижросини назорат қилиш.

Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
  • Марказда ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатиш ва бу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан Марказ раҳбариятига таҳлилий ҳисоботлар бериб бориш;
  • Марказнинг ҳисоб рақамларига тушумларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг белгиланган тартибда ва мақсадли ишлатиш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • пул маблағларини, товар-моддий бойликларни ва асосий воситаларни ҳаракати бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини белгиланган қоидаларга асосан қатъий олиб борилишини таъминлайди;
  • белгиланган тартибда тасдиқланган смета харажатлари рўйхатига мувофиқ адлия органлари ва муассасаларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлайди;
  • бошқариш ишлари самарасини ошириш мақсадида бухгалтерия ҳисоб-китобларининг кўрсаткичларини умумлаштиради ва иқтисодий таҳлил қилиб боради;
  • ажратилган маблағларни ҳамда моддий-товар бойликларнинг мақсадли ишлатилиши назорат қилади, бу йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан Марказ раҳбариятига ҳисоботлар бериб боради;
  • белгиланган иш ҳақи фондининг лимитлари миқдорида Марказ ходимлари ва хизматчилари сонининг штат рўйхатларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этади, ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;
  • активларнинг мавжуд ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятлар, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоботларида тўлиқ ва тўғри акс эттирилишини таъминлайди;
  • бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларга хўжалик фаолиятидан, пуллик хизматдан келиб тушаётган тўловларни тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида ўтказилишини ташкиллаштиради, ҳисобини юритади, умумлаштиради ва натижаси юзасидан раҳбариятга ахборот беради;
  • Марказнинг Ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда моддий-товар бойликларнинг, техника, бино ва иншоотларнинг, шунингдек, бошқа мол-мулкларнинг ҳисоб-китобини юритади, шу жумладан, уларни ҳисобдан чиқаради, қайта баҳолаш ишларини амалга оширади, етказиб берилган маҳсулотларда камомад, яроқсизлик ва сифатсизлик ҳолатлари аниқланганда, улар юзасидан даъво аризаларини тайёрлайди;
  • Марказнинг пул маблағларини, моддий-товар бойликларни ва асосий воситаларни ҳаракати бўйича ҳисоботларнинг лозим даражада юритилишини ташкиллаштиради;
  • Марказга ажратилган иш ҳақи фондининг тўғри ишлатилишини, шунингдек, иш ҳақидан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида ўтказилишини таҳлил қилади;
  • моддий-товар бойликлар, нақд пул маблағларини олиб келиш, бажарилган ишлар ва хизматларни қабул қилиш бўйича ишончномалар беради, уларни рўйхатга олади ва ҳисобини юритади;
  • Марказ томонидан тузилган хўжалик шартномалари ижросини назорат қилади, тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди, шартномалар нусхасини сақлайди.

Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.

Алоқа маълумоти: тел. 71 209-11-55 (130, 141, 211).

Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти

Тарихи: Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 йилдаги 704-сон қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, ҳозирда институт таркибида тўртта бўлим фаолият юритиб келмоқда, жумладан Криминалистик, суд-лингвистик ва филологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими, Суд-тиббий, психиатрия, психологик ва биологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими, Суд иқтисодий, товаршунослик, баҳолаш ва муҳандислик-техник экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими, Суд-компютер-техникавий ва суд-фонография экспертизалари илмий-тадқиқот бўлимлари.

Институт мамлакатимизда суд-экспертлик фаолияти соҳасига замонавий илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда иштирок этади.

Фаолияти: Институт фаолияти давомида қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  • суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш;
  • суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;
  • суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш;
  • суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;
  • суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Институт ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функсияларни амалга оширади:

а) суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш соҳасида:

  • суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларни ташкил этади;
  • суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ва услубий ишлар юзасидан маслаҳатлар беради;
  • суд экспертизаси ва криминалистика мутахассислиги бўйича илмий даражаларга эга бўлган кадрларни аниқлаш ва уларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш чораларини кўради;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ходимларига илмий-тадқиқот ишларини тайёрлашда ёрдам кўрсатади;
  • суд экспертизаси соҳаси самарадорлигини оширишга оид тадқиқотларни олиб боради;
  • хорижий давлатларнинг суд-экспертиза ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
  • илғор хорижий тажрибани ўрганиб боради, Сcопус, Wеб оф сcиенcе ва бошқа базалардаги суд экспертиза соҳасига оид материалларни доимий таҳлил қилиб боради, натижасига кўра таклифлар ишлаб чиқади;
  • суд экспертизаси соҳасида илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш ва муҳим аҳамиятга эга бўлган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
  • суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

б) давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш соҳасида:

  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлайди;
  • янги услубиётларни ишлаб чиқилишига кўмаклашади;
  • суд экспертиза соҳаси бўйича илмий-тадқиқот ва бошқа материалларни ишлаб чиқади, тўплайди ва нашр этиш чораларини кўради;
  • замонавий фан ютуқларини қамраб олган ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқади;
  • мавжуд соҳавий адабиётларни доимий мониторинг қилиш натижасида янги авлод адабиётларига эҳтиёжларини ўрганиб, уларни ишлаб чиқиш бўйича дастурларни амалга оширади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ходимларининг илмий-услубий билимларини ривожлантиришга қаратилган илмий семинар ва бошқа тадбирларни амалга оширади;
  • сўровга асосан суд экспертиза тадқиқотлари хулосалари бўйича тақризлар беради;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган янги услубиёт ва эксперт тадқиқот турларини синаб кўради ва экспертлик амалиётига татбиқ этиш бўйича таклиф киритади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятининг янада ишончлилигини таъминлаш мақсадида уларни белгиланган тартибга мувофиқ ихтиёрий сертификатлашдан ўтказиш ишларини амалга оширади;

в) суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш соҳасида:

  • суд-экспертлик соҳасида ягона илмий-методик ёндашувларни ишлаб чиқади;
  • суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
  • илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, уни суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклиф киритади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг соҳавий фаолиятини режа асосида ўрганиб боради ва ягона илмий-методик ёндашувларни татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар кўради;
  • суд-экспертлик соҳасида ягона илмий-методик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • суд экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмалар реестрини шакллантиради ва янгилаб боради;

г) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

  • суд экспертиза муассасалари, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судяларни суд экспертизаси масалалари бўйича илмий-услубий жиҳатдан таъминлайди;
  • суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини илмий-таҳлилий ахборотлар билан таъминлашни ташкил этади;
  • таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар фаолиятига суд экспертизаси ва криминалистика соҳасига оид янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
  • таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан қўшма дастурлар асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;
  • таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда грантларни амалга оширади;
  • суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг суд экспертиза соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли тарғибот тадбирларини олиб боради;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд органлари ходимларини суд экспертизаси соҳасининг замонавий ютуқлари ва имкониятлари билан таништиради, уларга экспертиза тайинлаш ҳамда уни ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартибини тушунтиради, айрим ҳолларда ашёвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва ўрашда амалий ёрдам кўрсатади;

д) суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш соҳасида:

  • суд-экспертлик фаолиятига илм-фаннинг замонавий ютуқларини татбиқ этиш чораларини кўради;
  • суд-экспертлик фаолиятига илмий ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш борасида таклифлар беради;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида фан ва техника ютуқлари татбиқ этилганлик ҳолатларини тизимли равишда мониторинг қилиб боради;
  • илғор замонавий тажрибани ўрганиш мақсадида Институт ходимларини хорижий суд экспертиза, таълим муассасалари ва бошқа ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш ташкилотларига тизимли равишда малака ошириш ҳамда стажировкаларга юборади;
  • суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш ташкилотлари билан улар томонидан ишлаб чиқилган асбоб-ускуна ва технологияларни Ўзбекистон Республикасида апробатсия ва валидатсия қилиш бўйича белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;

э) суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш соҳасида:

  • суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш орқали уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш чораларини кўради;
  • экспертлик амалиётини умумлаштиради, муайян экспертиза материаллари бўйича ҳуқуқбузарликни содир этишга олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар киритади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларидан зарур бўлган ҳужжат, ахборот ва бошқа материалларни Институтнинг вазифа ва функсияларини инобатга олган ҳолда сўраб олади;
  • суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишда давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ходимлари ва мутахассисларини жалб этади;

ж) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш соҳасида:

  • суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида доимий равишда сўровномалар ўтказади;
  • очилмаётган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида у ҳақдаги статистик маълумотларни сўраб олади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида мавжуд бўлган суд-экспертиза соҳасига оид ахборот-маълумотлар базалари билан Институтни таъминлаш, уларни сақлаш ва фойдаланиш бўйича тегишли чораларни кўради;
  • суд экспертизасининг янги турлари ва услубиётларни ишлаб чиқишда давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг лаборатор ва тегишли базалардан белгиланган тартибда фойдаланади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган услубиётлар илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича кўриб чиқади ва бу борада тегишли хулосалар беради;

з) суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

  • суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда соҳада замонавий ахборот технологияларининг кенг қўлланилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
  • суд-экспертиза муассасаларида автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ва компютер дастурлари, электрон маълумотлар базаларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида ахборот хавфсизлиги, тизим ва манбаларни ҳимоялаш бўйича “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” тизимини ишлаб чиқиш хамда суд-экспертиза фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда унинг бажарилганлигини тизимли равишда ўрганиб боради;
  • суд экспертиза муассасалари ва ташкилотларини жиҳозлашга доир минимал талабларни тизимли равишда ўрганиб боради ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уларни суд экспертиза фаолиятларига татбиқ этиш бўйича таклиф ва кўрсатмалар беради;
  • суд экспертлари ва экспертиза тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш, экспертиза ҳаракатларини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган “Э-экспертиза” ягона электрон ахборот тизими ишлаши ва ундаги маълумотларни доимий равишда янгиланиб боради;
  • “Э-экспертиза” ягона электрон ахборот тизими самарали, тизимли ва узлюксиз ишлаши учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатади;
  • давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ишланмаларни татбиқ этиш борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

 

Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси. Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(153); email: institut@sudex.uz

Ахборот ресурс маркази

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Ахборот ресурс маркази Марказнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади. АРМ Марказдаги мавжуд адабиётлар ва бошқа манбаларни, сақлаш, улардан фойдаланиш фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

АРМ ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг қарорлари, Марказ директорининг директив ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

АРМнинг вазифалари: АРМнинг мақсадикутубхона хизматидан ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш, китобхонларнинг маърифий, маънавий, маданий дунёқарашини шакллантириш, уларга миллий истиқлол ғояси мазмунини сингдириш, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий маданият асосларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини ўстириш, уларнинг касбий ва хизмат малакасини ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади. АРМ ўз фаолияти билан фойдаланувчиларнинг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди.

Қуйидагилар: фойдаланувчиларни ахборот олишга, ўқув, махсус ва бадиий адабиётларга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг китобхонлик қизиқишларини ўрганиш ва турли ташувчилардаги ахборот-кутубхона ресурсларини такдим этиш; ўқув хонасида якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўллаган ҳолда, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш. ўқув ва бадиий адабиётлар сексиялари фаолиятини электрон каталог “АРМАТ” (Ахборот-ресурс марказининг автоматлаштирилган тизими) дастуридан фойдаланган ҳолда юритишни ташкиллаштириш;

  • электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга ошириш;
  • АРМ фондини янги нашрлар билан тўлдириш, АРМ фондини янги нашр этилган ихтисосликка, қонунчиликка оид ва бадиий адабиётлар билан тўлдириб борилишини амалга ошириш;
  • Марказнинг АРМни “Электрон таълим” миллий тармоғига боғланишини таъминлаш;
  •  Марказнинг АРМ электрон каталогини яратиш.
  • фойдаланувчиларнинг соҳасига ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ АРМ фондини шакллантириш;
  • маълумотлар базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш;
  • фойдаланувчиларнинг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатларини тузиш; тематик, адресли ва бошқа библиографик маълумотлар бериш; библиографик шарҳлар ўтказиш;
  • китобхонларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш, керакли адабиётларни (мақолаларни, турли ахборот жамламаларини, электрон каталогларни) электрон почта орқали фойдаланувчиларга етказиб бериш;
  • фойдаланувчилар, раҳбарият, таркибий бўлинмалар, илмий ходимларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, ўрганиш ва мунтазам равишда аниқлаштириб бориш;
  • китобхонларга электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш;
  • ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларга, газета ва журналларни сотиб олиш, обуна бўлишни ташкил этиш;
  • фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланганлигини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нусхасини олишни уларни электрон форматга кўчиришни таъминлаш;
  • бошқа ташкилот АРМлари, Республика ахборот ресурс марказлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантириш;
  • янги адабиётларнинг АРМ фондига кирим қилинишини ташкил қилиш, рўйхатга олиш, тақсимлаш ва сақлашни таъминлаш;
  •  лозим бўлганда адабиётларни муқовалаш ва таъмирлаш чораларини кўриш;
  •  адабиётларнинг мавзулар бўйича ёки алифбо асосида қўйилишини ташкил этиш АРМнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бугунги кунда АРМ фондида 1900 дан ортиқ турдаги юридик адабиётлар,  услубий қўлланмалар, изоҳли луғатлар, ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётлар мавжуд бўлиб, хозирда АРМ турли хилдаги адабиётлар билан мунтазам равишда тўлдириб келинмоқда. Бундан ташқари Марказ томонидан бир нечта миллий ва хорижий газеталар ва журналларга ҳам обуна бўлинган. “Ҳуқуқ ва бурч” журнали ва “Инсон ва қонун”, “Янги Ўзбекистон” газеталари ҳамда хорижда чоп этилган “Судебная экспертиза”, “Эксперт-криминалист” “Судебно-медицинская экпертиза” каби хорижий журналлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари Марказ томонидан чоп этилган “Ўзбекистон суд экспертизаси” ва Беларусия Республикасида  чоп этилган “Вопроси: Криминалогии, криминалистики и судебной экспертизы” журналларини АРМда мавжуд. Ҳозирда фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида  АРМда мавжуд адабиётларни электрон шаклга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Манзил: 100 105, Тошкент шаҳри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.

Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55 (ички 136);

Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг ташкил этиш асослари, таркибий тузилмаси ва вазифалари

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Суд экспертиза фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–4125-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 338-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) янгиланган тузилмаси тасдиқланган.

Унга кўра 2 та штат бирлигидан иборат Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими (бундан буён матнда Бўлим деб юритилади) ташкил этилди.

  • Бўлим Марказнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
  • Бўлимда Бўлим бошлиғи ва мутахассис лавозимлари мавжуд.
  • Бўлим бошлиғи лавозимида Саидиллаходжа Саидходжаев, Бўлим мутахассиси лавозимида Ферангиз Каюмова ишламоқда.

Бўлимнинг асосий вазифалари куйидагилар:

  1. Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
  2. Суд экспертлик соҳасида Марказнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш;
  3. Марказ фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Марказнинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  4. Марказ таркибий бўлинмалари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бошқа.

Манзил: 100 105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.

Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(160, 175);

Ишлар бошқармаси

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ишлар бошқармаси Республика суд экспертизаси маркази марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

            Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

            Марказнинг хўжалик фаолиятини юритиш;

         Марказнинг вилоят бўлимлари, (бундан буён матнда вилоят бўлимлари деб юритилади) моддий-техник таьминлашни ташкил этиш, уларнинг хўжалик фаолияти юзасидан назоратни амалга ошириш.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади:

  • Бўлимларнинг моддий-техник баʼзасини ташкил этади, бўлимларнинг биноларини янгида қуриш, капитал таьмирлаш чораларини кўради, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш учун тегишли таклифлар тайёрлайди;
  • Бўлимларнинг хўжалик фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;
  • Бўлимларнинг хўжалик фаолияти юзасидан ҳисоботларни қабул қилади;
  • Марказнинг хўжалик фаолиятини ташкиллаштириш ва юритиш ишларини амалга оширади;
  • Марказга тегишли бино ва иншоотлар, уларга тегишли ҳудудларни тоза ва озода сақлаш, ободонлаштириш ишларини олиб боради, шунингдек, таьмирлаш, капитал қурилиш, коммунал хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради, Марказ мол-мулкининг ишлатилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқарилишининг қонунийлигини таьминлайди ва бошқа хўжалик ишлари билан шугьулланади;
  • Марказ биносининг алоқа, электр энергия, газ, иссиқ ва совуқ сув тармоқларини доимий ва сифатли, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаб туришини таьминлайди ҳамда бошқа хўжалик-маиший хизматларни бажаради;
  • Марказ ходимларининг канселярия молларига бўлган эҳтиёжини ўрганади ва натижасига кўра ўз вақтида ажратилишини таьминлайди;

Марказ балансида мавжуд бўлган хизмат автомашиналарининг техник аҳволини ўрганади, автотранспорт воситаларини таьмирлаш ишларини ташкил этади ва уларнинг тайёрлигини таьминлайди, автотранспорт воситаларини белгиланган миқдорда ёнилгьи билан таьминлаш чораларини кўради, йўл кўрсатгичлари тамгьаси созлигини ҳамда ёнилгьи сарфланишини назорат қилади, автотранспорт воситаларини тегишли ходимларга бириктириш бўйича далолатномаларни, йўл варақаларини ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради, имкониятдан келиб чиқиб, автомашиналарнинг автотураргоҳда сақланишини таьминлайди.

Манзил: 100105, Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.

Алоқа маълумоти: тел. 71 209-11-55 (150, 176, 200).