Ўтказиладиган тадқиқот турлари ҳақида маълумот

Суд экспертизаси ва тадқиқотлар тури Қисқача мазмуни Эксперт олдига қўйиладиган саволлар

Тақдим этиладиган материалларга қуйиладиган талаблар

1. Ҳужжатлар реквизитлари экспертизасининг тадқиқотлари Полиграфик усулда ёки типографик қурилмалар ёрдамида бажарилган матнлар, тасвирлар, қўлёзма ёзувлар, имзолар, муҳр ва штампларнинг тадқиқотларини ўтказиш. 1. Ҳужжатларнинг тайёрлаш усулини аниқлаш. Текширилувчи хужжатларнинг асли, намуналар етарлича тақдим этилиши, экспертлар олдига саволлар аниқ қўйилиши.
2. Ҳужжатлар материаллари экспертизасининг тадқиқотлари Ҳужжатларни тайёрлашда ишлатиладиган материаллар ва моддаларнинг шартли номи: ёзув материаллари (турли сиёҳлар), ҳужжат асоси (қоғоз, картон), ёрдамчи материаллар (махкамлаш, ҳужжат қисмларини бираштириш, реквизитларни мувофиқлаштириш учун қўлланиладиган) ва емирувчи моддаларни тадқиқотларини ўтказиш. 2. Ҳужжатнинг тайёрлаш усулини аниқлаш. Ҳужжатларни тайёрлашда ишлатиладиган материаллар ва моддаларнинг шартли номи: ёзув материаллари (турли сиёҳлар), ҳужжат асоси (қоғоз, картон), ёрдамчи материаллар (маҳкамлаш, ҳужжат қисмларини бираштириш, реквизитларни мувофиқлаштириш учун қўлланиладиган) ва емирувчи моддаларни тадқиқотлари учун саволлар тўғри қўйилиши, текширилувчи хужжатларнинг аслини тақдим этиш.
3. Суд сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси тадқиқотлари Тергов давомида ёки судда кўриб чиқиладиган матнлар мазмуни ва йўналишига боғлиқ фактларни аниқлаш тадқиқотлари ўтказиш. 1. Экспертизага тақдим этилган материаллар ошкора чақириқ характерига эгалигини аниқлаш.
2. Матнда давлатга, ҳокимият вакилларига нисбатан бузғунчилик ҳаракатларини амалга оширишга даъват акс этганлигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган материалда сайлов ёки референдум ташкил қилиш, ўтказиш тўғрисидаги қонунлар бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактларни аниқлаш.
4. Ушбу материалда Ўзбекистон Республикаси Президентига нисбатан ошкора ҳақорат бор ёки йўқлигини аниқлаш.
Ҳар қандай электрон ташувчи манбадаги (диск) сифатли (эшитиб кўришлик даражаси бўйича) маълумотлар, аудио, видеоёзувлар стенограммаси билан, саволларни текширилувчи объектларга нисбатан аниқ қилиб кўрсатилган ҳолда тақдим этиш.
4.  Суд филология экспертизаси (муаллифшунослик) тадқиқотлари Бир неча ёзма матнлар (хатлар, китоблар) муаллифини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш. 1. Тақдим этилаётган ёзма матнлар (хатлар, китоблар) муаллифи бир шахсни, яъни ….ёзма нутқи намуна сифатида тақдим этилаётган А. эканлигини аниқлаш.
2. Ким матн муаллифи –А**, Б** ёки В эканлигини аниқлаш.
3. Матнлар “  ”, “  ”, “  ”нинг муаллифи бир киши эканлигини аниқлаш.
Ёзма матн (хат, китоб) аслини тақдим этиш.
Экспертлар олдига саволларни аниқ қўйиш.
5. Суд-хатшунослик экспертизаси тадқиқотлари Қўлёзмалар, имзолар тадқиқотларини ўтказиш. 1. Қўлёзма, имзо А. томонидан бажарилганлигини аниқлаш. Қўлёзмалар, имзолар тадқиқоти учун текширилувчи ҳужжатларнинг асли, эркин, шартли эркин, тажрибавий имзо ва ёзув намуналарини талаб даражасида тақдим этиш. Экспертлар олдига саволлар аниқ қўйилиши.
6.  Суд лингвистика экспертизаси тадқиқотлари Натижаси тегишли саволларни ҳал қилишда махсус билимларни қўллаш талаб этиладиган, процессуал жиҳатдан тартибда солинган, оғзаки ва (ёки) ёзма нутқнинг экспертизага оид лингвистик тадқиқотларни ўтказиш. 1. Матнда (Ф.И.Ш., юридик шахснинг номи) ҳақида, унинг фаолияти ҳамда шахсий касбий ёки аҳлоқий сифатлари ҳақида негатив маълумотлар мавжудми?
2. Агар мавжуд бўлса, бу маълумотлар айнан қандай фикр ва мулоҳазаларда мавжуд ва уларнинг маъноси қандай?
3. Агар юқоридаги сўз ва ибораларда (Ф.И.Ш., юридик шахснинг номи) ҳақида негатив маълумотлар мавжуд бўлса, бу маълумотлар айнан қандай шаклда ифодаланган: тасдиқ, тахмин, савол?
4. Тақдим этилган матннинг лингвистик таҳлиллари, бу матнда фуқаро (Ф.И.Ш.) томонидан амалдаги қонунчилик, умумқабул қилинган аҳлоқий қоида ва тамойилларни бузганлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаш шаклидаги сўз ва иборалар мавжудми?
5. Нашр матнидаги сўз (суз бирикмаси, ибора, гап) қандай маънода ишлатилган.
Тақдим этилаётган оғзаки ва ёзма нутқ матнларининг эшитиб кўришлик даражаси бўйича сифати ва текширилаётган объектга нисбатан аниқ савол қўйиш.
Эксперт ваколатига кирадиган саволларни маслаҳатлашган ҳолда қўйиш.
Текширилаётган объектнинг стенограммаси, скриншотини тақдим этиш.
7.  Суд-психологик экспертизаси тадқиқотлари Суд-психологик экспертизаси тергов қилинаётган (судланаётган) шахс, маҳкум, гувоҳ ва жабрланувчи, даъвогар ва жавобгар шахсини ва фаолиятини терговга, судга ёрдам берадиган маълумотларни аниқлаштириш учун хизмат қиладиган психологик тадқиқотлар ўтказиш. 1. Руҳий соғлом бўлган айбланувчи, гувоҳ ёки жабрланувчи томнидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўғри идрок этиш ва улар тўғрисида тўғри маълумотлар бериш лаёқатини аниқлаш.
2. Руҳий соғлом бўлган жабрланувчининг зўрлаб номусга тегиш ишларида у билан содир этилган ҳаракатларнинг характери ва моҳиятини тўғри тушуниш ва айбланувчига қаршилик кўрсатиш лаёқатини аниқлаш.
3. Психик бузилиш билан боғлик бўлмаган ҳолда ривожланишдан орқада қолган вояга етмаган айбланувчининг ўз хатти-ҳаракатларининг моҳияти ва ижтимоий хафлилигини тўлиқ англаш ёки ўзинибошқариш лаёқатини аниқлаш.
4. Айбланувчининг жиноят содир этган вақтида физиологик аффект ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш.
5. Ўлимдан олдинги даврда инсоннинг ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган руҳий ҳолатини борлиги ёки йўқлигини аниқлаш.
6. Ирода нуқсони билан боғлиқ бўлган жараёнларни аниқлаш (битим тузиш қобилияти).
7. Ирода нуқсони билан боғлиқ ўлимдан кейинги ҳуқуқий муносабатлар субъектининг психологик ҳолатини аниқлаш.
8. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда боланинг эмоционал боғлиқлик даражасини аниқлаш.
9. Маънавий зарар етказиш ишлари бўйича руҳий зарар етказиш даражасини аниқлаш.
Текширилувчи объект (одам, текширилаётган видео ва аудио ёзувлар) тақдим этилиши. Вафот этган шаҳснинг амбулатор карталари, шахсий иш жилдлари, жиноий ва фуқаролик иш материалларини тўлиқлигича тақдим этиш.
Экспертиза тайинлаган органлар экспертлар  олдига қўйган саволларни аниқ қўйиши лозим.
8. Йўл-транспорт ходисаси механизмининг математик усуллари орқали тадқиқотлари Математик услублар билан
Йўл-транспорт ҳодисаси механизмининг фактик тадқиқотларини ўтказиш.
1. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезликларини аниқлаш.
2. Транспорт воситасини тўхтатиш ва тормозланиш масофаларини аниқлаш.
3. Йўл-транспорт ҳодисасининг турли вақтларда транспорт воситаларининг ўзаро яқинлашиб келиш ҳолатларини аниқлаш.
4. Транспорт воситасининг маълум масофани босиб ўтиш учун сарфлайдиган вақтини аниқлаш.
5. Ҳайдовчининг йўл-транспорт ҳодисасини бартараф этиш учун охирги имконияти қолган вақтда транспорт воситаси билан ҳодисанинг иккинчи иштирокчисини ўзаро (масофа билан ифодаланувчи) ҳолатлари қандай бўлганлигини аниқлаш.
6. Ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли талабларини бажариш учун техникавий имконияти бор-йўқлигини аниқлаш.
Текширилаётган транспорт воситаси ёки унинг қисми.
Транспорт воситасининг техник ҳолати тўғридаги маълумотлар техник кўрикдан ўтказилган далолатнома.
Транспорт воситасини таъмирлаш ҳақидаги (маълумот ва ҳ.к.), йўл транспорт ходисасидан кейин тузилган транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги баённома тақдим қилинади.
9. Транспорт воситалари техник ҳолатининг тадқиқотлари Транспорт ходисасида иштирок этган транспорт воситасининг техник ҳолати бўйича фактик тадқиқотлар ўтказиш. 1. Транспорт воситаси ва унинг алоҳида қисмларини (тормоз тизими, рул бошқаруви ва ҳ.к.) техник ҳолати белгилаш (соз ёки носоз).
2. Транспорт воситасининг техник носозликларини ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш.
3. Транспорт воситасининг техникавий носозликлари йўл-транспорт ҳодисасига нисбатан қачон пайдо бўлганини белгилаш.
4. Транспорт воситаситасидаги носозлик йўлга чиқишдан олдин мавжуд бўлганлигини аниқлаш.
5. Аниқланган носозлик транспорт воситасининг умумий ҳолатига қандай таъсир этишини тадқиқ қилиш.
6. Аниқланган носозлик ҳамда келиб чиққан хо­диса ўртасида сабабий боғланиш борлигини аниқлаш.
7. Транспорт воситасининг тадқиқ этилаётган тизимининг ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш.
8. Транспорт воситасининг турини аниқлаш.
Текширилаётган транспорт воситаси ёки унинг қисми.
Транспорт воситасининг техник ҳолати тўғридаги маълумотлар (техник кўрикдан ўтказилган далолатнома.
Транспорт воситасини таъмирлаш ҳақидаги маълумот ва ҳ.к.), йўл транспрорт ходисасидан кейин тузилган транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги баённома тақдим қилинади.
10. Транспорт-трасологик тадқиқотлар Транспорт воситаларининг текширилаётган ҳодисага тегишлилиги  бўйича, ҳодиса, тузилган бирламчи ҳужжатлар, айрим ҳолларда воқеа жойи ҳамда транспорт воситаларининг суратлари орқали суд транспорт-трасологик тадқиқотлар ўтказиш.

 

9. Транспорт воситаларидаги жароҳатларнинг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш.
10. Тўқнашув вақтида транспорт воситалари бир-бирига нисбатан қандай ҳолатда бўлганини аниқлаш.
11. Тўқнашув вақтида транспорт воситаларинииг бўйлама ўқлари ўзаро (бир-бирига нисбатан) қандай бурчак остида бўлганини аниқлаш.
12. Транспорт воситалари дастлаб ва кейинчалик қайси қисмлари билан тўқнашганлигини белгилаш (бирламчи тўқнашув, иккиламчи тўқнашув).
13. Воқеа жойидаги изларга кўра ҳодиса қандай тарзда бошланганлиги аниқлаш.
14. Тўқнашув жойи йўл қатнов қисмининг қаерида бўлганини аниқлаш.
15. Тўқнашув йўл қатнов қисмининг қайси томонида содир бўлганини аниқлаш.
16. Тўқнашув вақтида транспорт воситалари йўл ўқига нисбатан қандай бурчак остида бўлганини аниқлаш.
17. Тўқнашув вақтида транспорт воситалари ҳаракатда бўлгани ёки уларнинг биттаси тўхтаб турганини бўлганини аниқлаш.
Текшириладиган транспорт воситаси йўл транспорт ходисасидан кейинги ҳолати ўзгармасдан тақдим этилиши шарт.
ЙТХ содир бўлган жойни чизмаси ва иш хужжатлари экспертизага тақдим этиладиган маълумотларга мос равишда ҳал этиш учун саволлар қўйилиши керак.
Тўқнашув жойини аниқлаш учун иш хужжатларидаги воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
11.  Транспортни баҳолаш тадқиқотлари Транспорт воситаларига етказилган моддий зарар, уларни таъмирлашга сарфланадиган маблағ миқдори ёки авто-мото транспорт воситаларининг нархини аниқлаш тадқиқотларини ўтказиш.

 

1. Авто-мото воситаларини таъмирлаш ишларининг қийматини аниқлаш.
2. Авто-мототранспорт воситаларининг қийматини аниқлаш.
Авто-мото транспортлари эхтиёт қисмларининг қийматини аниқлаш.
3. Авто-мото транспорт воситаларининг товар қийматини йўқотиш миқдорини аниқлаш.
4. Авто-мото транспорт воситаларга етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш.
5. Авто-мото транспорт воситаларининг эскириш қийматини аниқлаш.|
6. Авто-мото транспорт воситаларининг таъмирлаш ва ишлаб чиқиш сифатини баҳолаш.
Авто-мото транспорт воситаларининг агрегатлари, бирикмалари ва деталлари.
Автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатхоналари, авто-мото транспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари сотиладиган ихтисослашган бозорлар ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда авто-мото транспорт воситаларини таъмирлаш корхоналари томонидан тақдим этилган маълумотлар.
Тадқиқотлар ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар.
12. Суд автомобил йўллари экспертизаси тадқиқотлари Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига йўл шаротини таъсир этувчи омилларини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш. 1. Воқеа содир этилган жойда йўлнинг қатнов қисми соз ҳолатдалигини аниқлаш.
2. Йўл белгилари қўйилиши воқеа содир этилган жойда тўғри ташкил этилганлигини аниқлаш.
3. Аниқланган йўлнинг носозлиги  ҚМҚнинг (СНиП) қайси талабларига мос келишини аниқлаш.
Экспертга воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, шунингдек тегишли меъёрий ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Зарур ҳолларда воқеа жойи кўздан кечирилиши ташкил қилиниши лозим.

 

13. Одам ва ҳайвон изларининг тадқиқотлари, дактилоскопик экспертиза тадқиқотлари Экспертиза тайинлаган орган томонидан тақдим этилган жиноят иши материаллари (ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар, суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси, касаллик варақаси, тиббиёт муассасасидан маълумотномалар ва бош) орқали Одам ва ҳайвон изларининг тадқиқотларини ўтказиш. 1. Тақдим этилган буюмларда бармоқ изларини аниқлаш.
2. Бармоқ излари аниқ бир шахс (шахслар) томонидан қолдирилганлигини аниқлаш.
3. Бир неча ҳодиса содир бўлган жойдан олинган бармоқ излари бир шахс томонидан қолдирилганлигини аниқлаш.
4. Излар қайси қўл ва қайси бармоқдан қолдирилганлигини аниқлаш.
5. Излар кафт сиртининг қандай соҳасидан қолдирилганлигини аниқлаш.
6. Изларда одам қўлининг қандай хусусиятлари акс этган (чандиқ, тиртиқ, қадоқ, тери касалликлари, бармоқларнинг йўқлги ва эгилиши, узукларнинг мавжудлиги ва бошқалар)лигини аниқлаш.
7. Бармоқ изларини қолдирган шахснинг бўй узунлиги, жинси ва ёшини аниқлаш.
8. Бармоқ изларини қолдирган шахснинг касбинии аниқлаш.
Қўл бармоқ излари мавжуд бўлиши тахмин қилинган буюмлар ёки уларнинг қисмлари.
Бармоқ излари мавжуд бўлган ва аниқланган, аммо сиртидан ушбу излар ҳали олинмаган буюмлар ва уларнинг қисмлари.
Бармоқ изларининг нусхалари кўчирилган дактилоскопик тасмалар (скотч-тасмалар) ёки бошқа ёпишқоқ ва полимер материаллар.
Бармоқ изларининг тасвири туширилган фотосуратлар, видеотасма ва репродукциялар.
Тергов-тезкор тадбирларини ўтказишда аниқланган ва олинган, бармоқ излари мавжуд бўлган буюмлар.
Жиноят ишини дастлабки тергов қилиш материаллари.
Ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвали.
Ходиса содир бўлган жой ва бармоқ излари қайд этилган фотонегативлар ва (ёки) видеотасмалар.
Ходиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда, мутахассис-криминалистлар томонидан ўтказилган дастлабки тадқиқотлар натижалари акс этган, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасининг режалари, чизмалари (схемалар) ва суратлари ҳамда ахборотли-қидирув хариталари (ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасига иловалар).
«Live-сканер» («тирик» сканер)дан фойдаланиб рангсиз метод ёрдамида олинган излар.
Эгилувчан материалларда ҳосил бўлган (ҳажмий) излар ва уларнинг қуйма-нусхалари.
Асл излар, ксеронусхалар, фоторепродукциялар ва негативлар. Эркин намуналар.
Бедарак йўқолган шахснинг яшаш жойидан аниқланган, бармоқ излари мавжуд бўлган буюмлар (шахси танилмаган мурданинг бармоқ излари билан солиштириш учун).
14. Бузиш қуроллари,
асбоб- ускуналар, совуқ қуроллар ва улар изларининг тадқиқотлари, қисмларга кўра бутунни аниқлаш тадқиқотлари
Жиноят содир этилишида фойдаланилган бузиш қуролларини аниқлаш  тадқиқотларни ўтказиш. 1. Текширилаётган излар тақдим этилган бузиш қуролидан қолдирилганлигини аниқлаш.
2. Текширилаётган излар қайси турдаги бузиш қуролидан (болта, лом, искана, пичоқ ва ҳ.к.) қолдирилганлигини аниқлаш.
3. Текширилаётган арралаш излари тақдим этилган аррадан қолдирилганлигини аниқлаш.
4. Текширилаётган бузиш қуроли изларининг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш.
5. Текширилаётган пармалаш изи тўсиқнинг қайси томонидан бажарилганлигини аниқлаш.
6. Текширилаётган қулф қайси усулда бузилганлигини аниқлаш.
7. Қулфдаги излар бузилиш ёки очилиш натижасида қолдирилганлигини аниқлаш.
8. Текширилаётган қулфга бузиш қуроли билан таъсир кўрсатилганда, қулф очиқ ёки ёпиқ ҳолатдалигини аниқлаш.
9. Текширилаётган қулфни, унинг назорат мосламасига таъсир кўрсатмасдан бузиш мумкинлигини аниқлаш.
Кўздан кечириш учун жиноят содир этилишида фойдаланилган бузиш қуроллари, асбоб-ускуналар, совуқ қуроллар ва бошқа ашёвий далиллар ҳамда кўздан кечириш баённомаси тақдим этилиши лозим.

 

15. Транспорт воситалари изларининг тадқиқотлари Транспорт воситаларининг ўзига хос хусусиятлари ва атроф-муҳит шароитини ўзида акс эттирган из ҳосил бўлиш қонуниятлари асосида  транспорт воситалари изларининг тадқиқотларини ўтказиш.

 

 

1. Ғилдирак излари қолган транспорт воситаси қайси турга (хил, русум) мансублигини аниқлаш.
2. Транспорт воситаси қайси йўналишда ҳаракатланганлигини аниқлаш.
3. Қолдирилган ғилдирак излари аниқ бир автомашинага тегишлилигини аниқлаш.
4. Шиша қолдиқлари ва бошқа объектлар чироқ (фара) шишаси, чироқ остидаги ёритгичлар (фара ости чироқ), кузов ва бошқалар аввал бир бутунни ташкил қилганлигини аниқлаш.
5. Муайян транспорт воситасида аниқ бир нарса (симёғоч, дарахт, зина ушлагичи) билан урилиш натижасида ҳосил бўлган букилиш (ғижимланиш), тирналиш излари борлигини аниқлаш.
6. Транспорт воситасидан топилган ип ва мато бўлаклари жабрланувчининг кийим-кечагига тегишли бўлганми ёки бошқа объектларга тегишлилигини аниқлаш.
Воқеа жойини кўздан кечиришни ташкиллаштириш, транспорт воситасини кўздан кечириш, воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни тадқиқот учун тақдим қилиш (транспорт воситасининг эҳтиёт қисимлари қолдиқлари).

 

16. Ўқотар қуроллар ва жанговар
ўқ-дориларнинг тадқиқотлари
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар ва уларнинг ишлатиш излари ҳақидаги илмий асосланган маълумотлар асосида тадқиқотлар ўтказиш.

 

1. Тақдим этилган буюм ўқотар қуролларга ва ўқ-дорилар туркумига тегишлилигини аниқлаш.
2. Тақдим этилган қурол қайси тизим, модель, намунага тааллуқлилигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган қуролнинг (патрон) калибри қандайлигини аниқлаш.
4. Текширилаётган патронлар қуролнинг қайси турига, тизимига тааллуқлилигини аниқлаш.
5. Берилган ўқ ва гильза қайси модель ва намунага тааллуқлигини аниқлаш.
6. Берилган ўқ қайси усулда тайёрланганлигини аниқлаш.
7. Тадқиқотга тақдим этилган ўқотар қурол қандай усул билан тайёрланганлигини аниқлаш.
8. Тадқиқотга юборилган ўқотар қурол ўзгартирилганми, унинг қайси қисмлари алмаштирилганлигини аниқлаш.
9. Берилган қурол яроқлилигини (қуролнинг техник ҳолати қандай?) аниқлаш.
10. Тадқиқотга тақдим этилган ўқотар қурол отиш учун яроқлилигини аниқлаш.
11. Тадқиқотга тақдим этилган қуролдан муайян шароитларда ўқ отилиши мумкинлигини аниқлаш.
12. Берилган ўқ ва гильза қандай турдаги ўқотар қуролдан отилганлигини аниқлаш.
13. Берилган ўқ тақдим этилган қуролдан отилганлигини аниқлаш.
14. Берилган гильза тақдим этилган қуролдан отилганми?
15. Тақдим этилган ўқлар (гильза) айнан бир қуролдан отилганлигини аниқлаш.
16. Текширилаётган жароҳат ўқ тегишидан ҳосил бўлганлигини аниқлаш.
17. Текширилаётган жароҳат қандай снарядлигини аниқлаш.
18. Жароҳатнинг белгиларига кўра, ишлатилган қуролнинг турини аниқлаш.
19. Ўқ қайси масофадан отилганлигини аниқлаш.
20. Ўқ қайси жойдан отилганлигини аниқлаш.
Воқеа жойида ишлатилган қуролни тақдим этиш, воқеа жойини кўздан кечиришни ташкиллаштириш,  воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни ҳамда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда сўралган саволлар ижросини  таъминлаш учун зарур бўлган моддий манбалар тақдим этиш.
17. Ўқ отиш изларининг тадқиқотлари Ўқотар қурол, ўқ-дорилар ва уларнинг ишлатиш излари ҳақидаги илмий асосланган маълумотлар асосида тадқиқотлар ўтказиш.

 

1. Тақдим этилган қуролдан, унинг стволлари охирги марта тозаланганидан кейин ўқ отилганлигини аниқлаш.
2. Текширилаётган жароҳат ўқ тегишидан ҳосил бўлганлигини аниқлаш.
3. текширилаётган жароҳат қандай снарядлигини аниқлаш.
4. Жароҳатнинг белгиларига кўра, ишлатилган қуролнинг турини аниқлаш.
5. Ўқ қайси масофадан отилганлигини аниқлаш.
6. Ўқ қайси жойдан отилганлигини аниқлаш.
Воқеа жойида ишлатилган қуролни тақдим этиш, воқеа жойини кўздан кечиришни ташкиллаштириш, воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни ҳамда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда сўралган саволлар ижросини таъминлаш учун зарур бўлган моддий манбалар тақдим этиш.
18. Суд-фоноскопик экспертизасининг тадқиқотлари Фонограмма ёзиб олинган асбоб-ускунани, яъни магнитофон, диктофон, видеокамераларга, рақамли диктофонларга, рақамли видеокамераларга, уяли телефонларга, флэш-хотира карталарига, флэш-хотира йиғувчиларига, компакт дискларга ва ҳ.к.ларга, ёзилган суҳбатни (фонограммани) текшириш, суҳбат мазмуни, иштирок этган шахслар сони, жинси, суҳбатнинг шароитлари ва бошқаларни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш.

 

 

 

1. Қайд этилган суҳбатлар идентификацион тадқиқоти учун яроқлилигини аниқлаш.
2. Экспертизага такдим этилаётган CD-R «Verbatim» русумли компакт дискнинг «17.07.WMA» файлига ёзилган: «…Соғлиқлариз яхшими?…», – сўзлари билан бошланиб, «…Бўпти, ака гаплашамиз …», – сўзлари билан тугалланувчи биринчи суҳбатнинг, ҳамда шу компакт дискнинг «24.24.WMA» файлига ёзилган: «Уф, ёмон ичим оғрияпти…», – сўзлари билан бошланиб, «…Яхши, насиб…», – сўзлари билан тугалланувчи иккинчи суҳбатнинг мазмунлари, шу суҳбатлар стенограммалари матнига тўғри келишини аниқлаш.
3. Юқорида қайд этилган микроаудиокассетанинг магнит тасмасида механик (фақат магнит тасма тадқиқот қилинган ҳоллардагина) ёки (рақамли, компакт дискларда, уяли телефонда ва ҳоказо) электроакустик монтаж белгилари мавжудлигини аниқлаш.
4. Қайд қилинган суҳбат ёзилган компакт (ёки рақамли) дискда электроакустик монтаж белгилари мавжудлигини аниқлаш.
5. Қайд этилган суҳбатда нечта шахс иштирок этганлигини аниқлаш.
Уларнинг жинси қандайлигини аниқлаш.
6. Суҳбат жараёнида суҳбатлашувчиларга жисмоний ва руҳий таъсир ўтказиш аломатлари мавжудлигини аниқлаш.
7. Уларнинг нутқлари ўқитилганми ёки эркин нутқ эканлилигини аниқлаш.
8. Қайд этилган суҳбат қаерда (кўчада, хонада) ёзиб олинганлигини аниқлаш.
9. Қайд этилган суҳбатда иштирок этган ва шу суҳбат стенограммасида шартли равишда «Б», деб белгиланган шахснинг овози ва нутқи фуқаро К.нинг овози ва нутқига тегишли эканлилигини аниқлаш.
Экспертиза ўтказиш учун тақдим қилинувчи суҳбатлар ёзиб олинган асбобни (ташувчини) асли (оргинали) тақдим этиш.

Экспертиза ўтказиш учун тақдим қилинувчи суҳбатларнинг процессуал талабларга кўра баённома билан расмийлаштирилган суҳбат сўзма-сўз баёнлари матнини яъни стенограммаларини тақдим этиш.

Процессуал талабларга риоя қилган ҳолда баённома билан расмийлаштирилган идентификацион тадқиқот учун овози ва нутқи аниқланиши лозим бўлган шахснинг овози ва нутқидан аввалдан тайёрланган матнни ўқиш кўринишида эмас, балки эркин ҳолат кўринишида, 35-45 дақиқадан кам бўлмаган, тадқиқот қилиниши лозим бўлган суҳбат қайси тил ва шевада бўлса, шу тилда ва шевада олинган овоз ва нутқ намуналарини тақдим этиш.
Намуна олиш учун юқори сифатли товуш ёзувчи асбоб-ускуналаридан фойдаланиш.
Намуналарнинг ёзиб олиниш тезлиги, шароити тадқиқот қилиниши лозим бўлган фонограмма тезлигига, шароитига иложи борича яқин бўлиш.
Эксперт текшириши лозим бўлган объектлар ва ашёвий далиллар экспертизага ўралган ва муҳрланган ҳолда тақдим этилиши керак.

19. Рақамли технологиялар, шунингдек электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш тадқиқотлари Рақамли диктофонларга, рақамли видеокамераларга, уяли телефонларга, флэш-хотира карталарига, флэш-хотира йиғувчиларига, компакт дискларга ёзилган маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тадқиқот қилинувчи суҳбат экспертизага тақдим қилинган «CENIX» русумли рақамли диктофонда ёки бошқа ускунада ёзиб олинганлигини аниқлаш.
2. Тадқиқот қилинувчи суҳбат унинг асли ёки нусхаси (бу ҳолатда ҳам  масалани ҳал қилиш учун фонограмма бирламчи ёзиб олинган деб тахмин қилинган асбоб-ускуна экспертизага тақдим қилиниши лозим) эканлигини аниқлаш.
Эксперт текшириши лозим бўлган объектлар ва ашёвий далиллар экспертизага ўралган ва муҳрланган ҳолда тақдим этилиши керак.
20. Суд-компьютер техник экспертизаси тадқиқотлари Тергов жараёнидаги объектнинг компьютер қурилмаси ёки мобиль алоқа воситаси сифатидаги ҳолатини, жиноятни содир этиш жараёнидаги ролини аниқлаш, ахборот сақловчи ва ташувчи қурилмаларда жиноятга алоқадор маълумотларни ажратиб олиш учун қурилмалар хотирасига хавфсиз йўллар билан кириш ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш жараёнларини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш. 1. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилма хотирасида “…” ёки “…”сўзлари қатнашган маълумотлар мавжудлигини аниқлаш.
2. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг хотирасига ўрнатилган “…” дастур маълумотлар базасидан маълумот олишнинг имкони борлигини аниқлаш.
3. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг хотирасидаги файлларнинг асосий хусусиятлари аниқлансин (файл яширин (скрытый), ўчириб юборилган, ўчириб юборилмаганлигини аниқлаш.
4. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг хотирасидаги файл(лар)га киритилган сўнгги ўзгартиришни аниқлаш.
5. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг хотирасидаги файл(лар)га киритилган сўнгги ўзгартиришни вақтини (даврни) аниқлаш. (вақтни аниқлаш нисбий маълумот ҳисобланади. Яъни эксперт хулосасида реал вақт эмас, балки қурилмада ўрнатилган вақт бўйича жавоб беради);
6. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг тури (тури, маркаси), хусусиятлари, шунингдек, муайян функционал вазифаларни ҳал қилиш учун унинг техник ва функционал хусусиятларини аниқлаш.
7. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган қурилманинг умумий ва таркибий қисмлари бўйича ҳолати ва ишлаши, физик нуқсонларнинг мавжудлиги аниқлаш.
8. Экспертизага тадқиқот учун тақдим этилган мобиль қурилманинг  хотирасида сақланаётган кирувчи/чиқувчи қўнғироқлар, SMS ва MMS хабарлар алмашинуви, интернетдан хабар алмашиш учун фойдаланилган дастур ҳақида маълумотлар, Internet ресурсларига ташрифлар тарихи, Internet хизматларидан фойдаланиш учун фойдаланилган идентификация маълумотлари, видео ва расм, аудио файллар, географик жойлашув маълумотлари, матнли ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни аниқлаш.
Экспертизага тадқиқот учун тақдим қилинган аппарат-қурилмалар муҳрланган бўлиши керак.
Қайси тергов ҳаракати давомида қаерда, қачон, кимдан мусодара қилинганлигини кўрсатиш.
Тергов иштирокчиларининг исмлари ва имзолари мавжуд бўлиши.
Муҳр мавжуд бўлиши.
21. Материаллар, ашёлар
ва буюмларнинг криминалистик тадқиқотлари
Материаллар, ашёлар

ва буюмлар билан боғлиқ жиноий ва маъмурий хуқуқбузарлик (йўл-транспорт ходисалари, қотиллик, ўғирлик, номусга тегиш ва х.к) ишлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш.

1. Воқеа жойидан олинган  материаллар, ашёлар ва буюмларнинг табиати, тури ва таркибини аниқланш.
2. Воқеа содир бўлган жойдан олинган материаллар, ашёлар ва буюмлар гумондорнинг уйида топилган материаллар, ашёлар ва буюмлар билан муқаддам бир бутунни (массани, манбани) ташкил қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш.
Материаллар, ашёлар ва буюмлар экспертизага зарур ёзувлар ва мухрлар билан қадоқланган холда тақдим этилиши, агарда  материаллар, ашёлар ва буюмлар суюқ,  тукилувчан бўлса оғзи герметик маҳкамланган идишларда,  кукунсимон, қаттиқ, бошқа холдагиси бўлса қоғоз ёки полиэтилен пакетларда тақдим этилиши, агарда тадқиқот объекти қадоқлаш имконини бермаса (ҳажми катта бўлса) унда ашёвий далил турган жойда тегишли мутахассислар ёрдамида кўздан кечирилиб, намуналар олиниб экспертизага юборилиши лозим.
22. Толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмларнинг тадқиқотлари Қотиллик, зўрлаш ва
йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ ишларни кўришда кийим-кечаклар ва ҳар хил буюмлар сатҳида қолган майда толаларни текшириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.
1. Жабрланувчининг кийимларида айбланувчи ёки гумондорнинг кийимларидан қолган микротолалар мавжудми, агар мавжуд бўлса улар турдошми ва уларнинг кийимлари ўзаро контактда бўлганлигини аниқлаш.
2. Транспорт воситасида микротолалар мавжудлигини аниқлаш.
3. Мавжуд бўлса жабрланувчи кийимининг микротолалари билан ўзаро турдошлигини аниқлаш.
4. Воқеа жойидан олинган ёнғин қолдиқларида тўқимачилик материаллари ва буюмларининг бўлаклари мавжудлигини аниқлаш.
Ҳар бир кийим ёки толали ашёларни бир-бирига теккизмасдан алоҳида-алоҳида қоғозга ўраш ёки қоғоз пакетга солиш ҳамда тегишли ёзувни ёзиб қўйиш.
Агар кийим ҳўл бўлса, қуритиб кейин қадоқлаш керак.
23. Лок-бўёқ материаллар
ва
қопламаларнинг тадқиқотлари
Йўл-транспорт ҳодисалари, қотиллик, тунаш, ўғрилик каби жиноятларда лок-бўёқ материаллари ва қопаламаларининг изларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим этилган транспорт воситасида бошқа лок-бўёқ материаллари ва қопаламаларининг излари мавжудлигини аниқлаш.
2. Агар мавжуд бўлса унинг ранги аниқлансин ва у маълум бир транспорт воситасининг лок-бўёқ қопламаси ёки воқеа содир бўлган жойдан топилган лок-бўёқ қопламаси билан бир турга кириши ёки кирмаслигини аниқлаш.
Техник шикастланган транспорт воситаси ювилмасдан, таъмирланмасдан ва бошқа бўёқ суртилмасдан экспертизага тақдим этилиши, далилий ашёлар воқеа жойидан топилган бўёқ парчаларини йиғиштириб, қоғоз пакетга ўраш ва уларнинг синишига, бир-биридан ажралишига йўл қўймаслик зарур.
24. Ёқилғи-мойлаш материаллар тадқиқотлари Йўл-транспорт ходисалари, ўғирлик ва талончилик билан боғлиқ ишларни очишда ёнилғи-мойлаш материалларнинг изларини ва қолдиқларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текшириш учун тақдим этилган кийимларда ёнилғи-мойлаш материалларининг излари мавжудлигини аниқлаш.
2. Мавжуд бўлса уларнинг тури аниқлансин ва улар маълум бир транспорт воситасининг ёнилғи-мойлаш материаллари билан бир турга кириш ёки кирмаслигини аниқлаш.
3. Текшириш учун тақдим этилган мойсимон модда ёнилғи-мойлаш материалими, агар ёнилғи мойлаш материали бўлса унинг турини аниқлаш.
Кийимлар қадоқланган ҳолда ҳамда таққослаш учун тақдим этилаётган ёнилғи-мойлаш материали пахта бўлагига суртма тариқасида олиниб, целофан пакетга солиниб қадоқланиб экспертизага тақдим этилиши зарур.
25. Нефть махсулотларининг тадқиқотлари Ёнғин, йўл-транспорт ходисалари, ўз-ўзини ёқиб юбориш, қасддан ёқиб юбориш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноий ишларни очишда ёнғин қолдиқларида нефт маҳсулотларининг изларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текшириш учун тақдим этилган ёнғин қолдиқларида нефт маҳсулотларининг, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг излари мавжудми, агар мавжуд бўлса уларнинг тури аниқлансин ва улар маълум бир идишдаги нефт маҳсулоти билан бир турга кириши ёки кирмаслигини аниқлаш.
2. Текшириш учун тақдим этилган суюқлик нефт маҳсулотими, агар нефт маҳсулоти бўлса унинг турини аниқлаш.
Ёнғин қолдиқлари целофан пакетга қадоқланган ва унинг устига қаердан, кимдан олинганлиги хақидаги маълумот ёзилган холда, суюқлик бўлса оғзи маҳкам берикитилган холда, қадоқланиб экспертизага тақдим этилиши зарур.
26. Гиёҳванд воситалар, психотроп моддаларнинг тадқиқотлари Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни кўллаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш, наркотик ва кучли таъсир қилиш ҳусусиятларига эга бўлган дорилар, кўкнор, наша ва бошқа ўсимликлар ҳамда қўлда тайёрланган гиёҳванд воситалар, психотроп моддаларни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш. 1. Воқеа жойидан олинган, топилган модда(лар) гиёҳванд воситаси эканлигини аниқлаш.
2. Гиёҳванд воситаси бўлса, қайси турига мансублигини аниқлаш.
3. Объектларда (шприц, игна ва шиша идишларда) наркотик ёки кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қолдиғи мавжудлигини аниқлаш.
4. Тақдим қилинган ўсимлик қайси турга мансуб ва унинг таркибида наркотик моддалар борлигини аниқлаш.
5. Гумон қилинаётган шахсдан ва унинг уйидан мусодара қилинган намуналар умумий бир тур ёки туркумга мансублигини аниқлаш.
Экспертизага юборилаётган гиёҳванд восита ҳар бир намунаси алоҳида идиш (шиша идиш, пробирка, полиэтилен халтача)га жойланади.
Суюқ ҳолда бўлган далилий ашёлар (афюн экстракти, суюк наша) оғзи маҳкам беркитиладиган махсус идишга солинади.
Агар экспертизага янги узилган наша ва кўкнор ўсимликлари юборилаётган бўлса, чириб, текширишга яроқсиз бўлиб қолмаслиги учун уларни юборишдан олдин муҳрлаб хона шароитида қуритиш лозим бўлади.
27. Прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг тадқиқотлари Психотроп моддалар ва прекурсорларни кўллаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш, кучли таъсир қилиш ҳусусиятларига эга бўлган дориларни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш. 1. Воқеа жойидан олинган, топилган модда(лар) психотроп моддаси ёки прекурсор эканлигини аниқлаш.
2. Психотроп модда бўлса, қайси турига мансублигини аниқлаш.
3. Объектларда (шприц, игна ва шиша идишларда) кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қолдиғи мавжудлигини аниқлаш.
Экспертизага юборилаётган психотроп модданинг ҳар бир намунаси алоҳида идиш (шиша идиш, пробирка, полиэтилен халтача)га жойланади.
Суюқ ҳолда бўлган далилий ашёлар оғзи маҳкам беркитиладиган махсус идишга солинади.
28. Таркибида спирти бўлган суюқликларнинг тадқиқотлари Таркибида спирти бўлган суюқликларни текшириш (ароқ, спирт, вино, коньяк, пиво, самогон ва идишлар юқида қолган номаълум суюқликлар ва ҳ.к.) таркибидаги спирт миқдорини бор-йўқлигини, уларни қувватини ва улар таркибидаги қўшимча моддаларнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини; миқдорий таркибини давлат стандарти талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини, таркибида спирти бўлган ичимликларни истеъмол қилинганда ёки таркиби номаълум суюқликларни истеъмол қилинганда одамларнинг заҳарланиш ҳолатини анақлашга қаратилган  тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текшириш учун тақдим этилган суюқликнинг табиати ва таркибини аниқлаш.
2. Текшириш учун тақдим этилган суюқликлар ароқми, агар ароқ бўлса, улар физик-кимёвий кўрсатгичлари бўйича давлат стандарти талаблари (қуйилиш миқдори, қуввати, микро қўшимчалари)га жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш.
3. Воқеа жойидан олинган номаълум ичимлик таркибида одам организми учун зарарли, тез таъсир қилувчи моддалар маважудлигини аниқлаш.
4. Текшириш учун тақдим этилган суюқлик қўлбола ёки завод шароитида тайёрланганлигини аниқлаш.
5. Текшириш учун юборилган спирт қандай хом-ашёдан тайёрланганлиги ва унинг маркасини аниқлаш.
6. Таққослаш учун корхонадан ва савдо дўконидан олинган ароқ маҳсулотлари этикетларида қўрсатилган ёзувларга мос келиш ёки мос келмаслигини аниқлаш.
Экспертизага юборилаётган таркибида спирт сақловчи суюқликларнинг ҳар бир намунаси алоҳида идиш (шиша идиш, пробирка)га 250 мл кам бўлмаган миқдорда, оғзи маҳкам беркитилган холда олинади. Шунингдек, улар шиша идишда бўлганлигини инобатга олган ҳолатда уларни синиб қолишдан асраш керак. Бир номдаги спирт сақловчи маҳсулотлардан 150 тагача бўлганда 8 та; 151-500 гача бўлганда 20 та; 501-1200 гача бўлганда
32 та; 35 000 дан ортиқ бўлганда
200 донадан танлаб олиниб, ашёвий далил олинганлик ҳақидаги далолатнома билан бирга экспертиза муассасасига топширилади.
29. Суд тупроқшунослик тадқиқотлари Қотиллик, талончилик, тан жароҳати етказиш, зўрлаб номусга тегиш, йўл-транспорт ҳодисаси сингари жиноий ишларни текшириш бўйича  тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим қилинган объектларда тупроқ қолдиқлари мавжудлигини аниқлаш.
2. Объектлардаги тупроқ моддалари ва воқеа содир бўлган ердан олинган тупроқ намуналари билан умумий туркумий ва гуруҳий тааллуқлилигини аниқлаш.
3. Объектлардаги тупроқ жойнинг муайян қисмига тааллуқлилигини аниқлаш.
Тупроқ намуналарини у билан туташиб турган жисмнинг тегишли қисми ботиб турган чуқурликкача бўлган ери қириб олинади. Агар объектларнинг туташиб ўзаро таъсирлашган ерларининг юзаси катта бўлса, у ҳолда бир неча намуналар ёки бир неча нуқталардан олинган намуналарни аралаштириб, бир дона аралаш намуна олинади. Воқеа жойидан, айникса, бу ернинг тупроқ сатҳи таркиби бир жинсли бўлмаган ҳолларда, одатда бир нечта намуналар олинади. Намуналарнинг оғирлиги
100-200 г. бўлиши керак.Агар кийим-бошларда, қотиллик, қулф бузиш қуролларида ва шу каби воқеа ҳолати билан боғлиқ бўлган бошқа буюмларда тупроқ қатламлари бўлса, улар эхтиёткорлик билан буюмлардан скальпель ёрдамида қириб олинади ва алоҳида-алоҳида қоғоз пакетларга жойлаб, устига у ҳақида маълумот ёзилган қоғоз ёпиштирилади. Шунингдек кийимларнинг тупроқ теккан қисмлари юзасидан тупрокни экспертизага юбориш вактида йўқолишини олдини олиш максадида ип-газлама мато бўлаги билан тикиб қопланади. Ҳар бир кийим ва пойафзал алохида пакетларга  жойлаштирилади. Тупроқлар ва тупроқ мавжуд бўлган ашёвий далиллар алоҳида-алохида қилиб қоғоз пакетларга қадоқланган холда, олинган жойнинг чизмаси ва далолатномаси билан тақдим этилиши зарур.
30. Металлар ва котишмаларнинг тадқиқотлари Ашёвий далилларнинг қандай металлигини, қандай металдан ясалганлигини, уларнинг таркибида қандай металлар мавжудлигини ва миқдорини аниқлашга қаратилган  тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текширишга тақдим этилган ашёвий далиллар таркибидаги металлни аниқлаш.
2. Мавжуд бўлса унинг тури ва қанча миқдордалигини аниқлаш.
Металл бумлар ва металлар қоғоз пакетга қадоқланган ва унинг устига қаердан, кимдан олинганлиги хақидаги маълумот ёзилган холда ва ашёвий далилни олиш далолатномаси билан унинг масса кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши зарур.
31. Резина, пластмасса ва бошқа полимер махсулотларнинг тадқиқотлари Маҳсулотларни резина, пластмасса ва полимер махсулотлари эканлигини аниқлаш ва йўл-транспорт ходисаларини аниқлаш бўйича  тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим этилган ашёвий далил таркибида резина, пластмасса ва полимер мавжудми ва улар таққослаш учун тақдим этилган резина, пластмасса ва полимер маҳсулотлари билан турдошлилигини аниқлаш.
2. Экспертизага тақдим этилган воқеа жойидан топилган резина, пластмасса ва полимер бўлаклари маълум траспорт воситасининг резина, пластмасса ва полимер қисмлари билан бир турга кириш ёки  кирмаслигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган суюқлик елимми, агар елим бўлса унинг турини аниқлаш.
Кимёвий экспертизага юборилаётган далилий ашёлар қоғозга ўраб қоғоз пакетларда каробка ёки оғзи маҳкам беркитиладиган холда бўлиши керак.
32. Шиша ва чинни буюмларнинг тадқиқотлари Йўл-транспорт ходисаларида, шиша ва чинни буюмларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Экспертизага тақдим этилган ойна (шиша), буюм синиқлари қандай сабабларга кўра (механик, термик ва ҳоказо) дарз кетган ёки синганлигини аниқлаш.
2. Ойна отиш ёки зарба натижасида синганлигини аниқлаш.
3. Зарба қайси томондан берилган, ойна (ва бошқа) шишаси нима билан синдирилганлигини аниқлаш.
Шиша буюмлари ва синиқлари ҳамда таққослаш объектлари пакетга солиниб, устига қаердан олинганлиги хақидаги маълумот ёзилган холда қадоқланиб экспертизага тақдим этилиши зарур.
33. Қурилиш материалларининг тадқиқотлари Сифати давлат андозаси талабларига жавоб бермайдиган қурилиш материаллари ва қурилиш материалларининг нотўғри фойдаланилиши натижасида содир бўлган авария холатларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Экспертизага тақдим этилаётган қурилиш материллари сифати бўйича давлат стандарти талабларига мос келиш ёки келмаслигини аниқлаш.
2. Текшириш учун тақдим этилаётган қурилиш материалларининг таркиби ва турини аниқлаш.
3. Тақдим этилаётган қурилиш материаллари таркиби бўйича давлат стандарти талабига жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш.
Қурилиш материлларидан текшириш учун экспертизага намуналар олишда Узстандарт агентлиги ва Оғирсаноатлойиҳа мутахассисларини жалб қилиб, намуналар олиниши лозим.
34. Махсус маркерларнинг тадқиқотлари Коррупция, порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик каби жиноятларни очиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш. 4. Экспертизага тақдим этилган ашёвий далилларда (пул купюраларида, кийимлар сатҳида, қўллардан артиб олинган суртмаларда) махсус кукун изларини аниқлаш.
5. Экспертизага тақдим этилган пулларда махсус кукун ва махсус қалам изларини аниқлаш.
6. Экспертизага тақдим этилган пуллардаги “Пора” ёзуви намунаси тақдим қилинган махсус қаламнинг ёзувини аниқлаш.
Экспертизага тақдим этиладиган ашёвий далиллар ходиса жойида холислари иштирокида қоғоз пакетларга солиниб, терговчи томонидан изоҳланиб холислар иштирокида қадоқланиб, “ашёвий далилларга махсус кукунлар билан ишлов бериш баённомаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, ашёвий даллилларни олиш баённомаси” билан биргаликда тақдим этилиши зарур.
35. Қимматбаҳо тош, минераллар ва тоғ жисмларининг тадқиқотлари Ашёвий далил сифатида олинган қимматбаҳо тош, минераллар ва тоғ жисмларининг табиатини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим этилган тошлар қимматбаҳо тошлар эканлигини аниқлаш.
2. Қимматбаҳо тошлар бўлса уларнинг турини аниқлаш.
3. Тақдим этилган тошларда минераллар ва тоғ жисмларининг таркибини аниқлаш.
4. Тақдим этилган минераллар қандай минераллар турига киришини аниқлаш.
Тошлар, минераллар ва тоғ жисмлари қоғоз ёки целофан пакетга солиниб, устига қаердан, олинганлиги хақидаги маълумот ёзилган холда қадоқланиб ва ашёвий далилни олиш далолатномаси билан унинг масса кўрсатилган холда тақдим этилиши зарур.
36. Ўсимлик объектларининг биологик тадқиқотлари Майдаланган ва ўзгарган ўтсимон ва дарахтсимон ўсимликлар баргининг зарарларини текшириш зарурати ҳамда қотиллик, зўрлаш, ўғрилик, заҳарланиш, ноқонуний табиблик қилиш, дарахт ёғочи, пўстлоғи, ўт қўйиш, ўрмон ҳўжаликларига зарар етказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим қилинган буюмлар (пичоқ, арра, болта)да ёғоч ва дарахт пўстлоғи зарралари борлигини аниқлаш.
2. Ҳодиса жойидан олинган пичоқнинг ёғоч дастаси қандай дарахтдан ясалганлигини аниқлаш.
3. Пичоқда, аррада, ломда, болтада топилган ёғоч зарралари ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ёғоч зарралари билан дарахт ёғочининг бир тури (туркуми)га мансублигини аниқлаш.
4. Автомашинадан топилган ёғоч заррачалари йўл четида ўсаётган дарахт турига мансублигини аниқлаш.
Далилий ашёларни экспертизага тақдим қилиш вақтида намуналар ўз хусусияти ва ҳолатини йўқотмаслиги керак. Агар ашёвий далиллар жуда кўп миқдорда бўлса, текширишга уларнинг ўртача миқдори юборилади. Масалан, катта ҳажмдаги дон маҳсулотларини текшириш зарурияти туғилганда унинг умумий массасининг 4 та томонидан ва марказий қисмидан, жами 5 та жойидан ярим килограммдан дон намуналари олиниб, экспертизага юборилади. Кийим ёки пойафзалдаги ўсимлик доғлари қолдиқлари кесиб олинмасдан уларнинг ўзлари тақдим қилиниши зарур.
37. Экологик тадқиқотлар Ўсимликлар зараркунандалари вa касалликларига қарши курашиш қоидалари бузилиши, зарарли кимёвий моддалар қўллаш, балиқ хўжалиги ҳавзаларини қўриқлаш, сув ҳавзаларини, ҳавони, тупроқни, денгизни, одам ёки денгиз тирик бойликлари, соғлиғи учун зарарли моддаларни ёки бошқа чиқиндилар ва материалларни текшириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Атроф-муҳит объектлари (тупроқ, сув, ўсимликлар)да заҳарли кимёвий моддалар (оғир металлар) борлигини аниқлаш.
2. Тавсия этилган намуналарда пестицид (хлорофос, ДДТ, фосфамид ва ҳоказо)лар борлигини аниқлаш.
3. Текширилаётган намуналарда заҳарли модданинг миқдори қанчалигини аниқлаш.
4. Ушбу модда заҳарли бирикмалар гуруҳига кириш ёки кирмаслигини аниқлаш.
5. Унинг заҳарлилиги ва атроф-муҳит объектларида сақланиш муддати қандайлилигини аниқлаш.
6. Сув ҳавзаси, тупроқ, ўсимлик муайян модда билан ифлосланганлилигини аниқлаш.
Ашёвий далил суюқлик бўлса оғзи махкам ёпиладиган идишларда, тупроқ бўлса қоғоз пакетга жойлаштириб, оғзи боғланиб, сўнг целофан пакетларга солиниб тақдим этилиши зарур.
Ўсимлик бўлса унинг илдизлари кесилиб қопчаларга жойланади, ўсимликнинг қолган қисмлари қалин қоғозга ўралади. Меваларни ҳар хил дарахтлардан
5-10 донадан олиниши зарур.
38. Табиий ноаниқ моддаларнинг тадқиқотлари Тақдим этилган табиий ноаниқ моддаларнинг табитини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Тақдим этилган табиати ноаниқ модданинг табиатини аниқлаш.
2. Текшириш учун тақдим этилган модда қандай модда эканлигини аниқлаш.
Табиати номаълум модда суюқ бўлса оғзи махкам ёпиладиган идишларда, кукунсимон бўлса қоғоз ёки полиэтилен пакетларда қадоқланган холда тақдим этилиши зарур.
39. Озиқ-овқат махсулотларнинг тадқиқотлари Озиқ-овқат махсулотларининг таркибида токсин элементлар, оғир метал тузлари ва захарли кимёвий моддаларни аниқлаш  бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текшириш учун тақдим этилган озиқ-овқат махсулотларининг таркибида токсин элементлар, оғир метал тузлари ва захарли кимёвий моддалар мавжудлигини аниқлаш.
2. Мавжуд бўлса уларнинг миқдорини аниқлаш.
Озиқ-овқат маҳсулотлари суюқ, тукилувчан бўлса оғзи маҳкамланган ишидларда, кукун ва бошқа холдагиси қоғоз ёки полиэтилен пакетларда ҳамда уларнинг юқи мавжуд бўлган идишларда тақдим этилиши зарур.
40. Ҳайвонот объектларининг биологик тадқиқотлари Ўғрилик, ҳайвонларни ноқонуний йўл билан ўлдириш, уй ҳайвонларини ўғирлаш, тери, жун маҳсулотларини ўғирлаш ва шу каби жиноий ишлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Топилган жун (соч) одамникими ёки ҳайвонники эканлигини аниқлаш.
2. Жун ҳайвонники бўлса, у ҳолда ҳайвонларнинг қайси турига мансублигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган бўлакчалар тери ёки тери эмаслигини аниқлаш.
4. Тери бўлса ҳайвонларнинг қайси турига мансублигини аниқлаш.
5. Тақдим этилган буюмлар (тўппонча қини, пичоқ қини, камар, қўлқоп) табиий ёки сунъий теридан тайёрланганлигини аниқлаш.
6. Тақдим этилган теридан тайёрланган буюм қайси тур ҳайвонларга мансублигини аниқлаш.
Далилий ашёларни олиш вақтида ушбу ҳайвон жунларининг қисмларига эътибор бериш зарур. Агар текширув учун намуна объектнинг маълум қисмидан олинган бўлса, таққослаш учун юборилаётган намуна хам худди шу қисмдан олиниши лозим.
Ҳодиса жойидаги жунлардан намуналар олишда пинцетдан фойдаланиш керак. Намуналарни таққослаш учун олишда жунни юлиб ёки қирқиб олиш мумкин эмас. Бунда жун толасининг илдизи қолиб кетиши мумкин. Жунни оҳиста тараган ҳолда олиб, пакет ёки шиша идишга солинса мақсадга мувофиқ бўлади. Намунанинг номи, олинган жойи, ким томондан олинганлиги белгиланади. Агар улар турли жойлардан олинган бўлса, алоҳида пакетларга солиниб, текширишга юборилади. Баъзида жунлар кийимда ёки қотиллик содир этилган совуқ курол (пичоқ, болта)да бўлса, унда ўша предметнинг ўзи экспертизага тақдим қилинади.
41. Суд-иқтисодий ва бухгалтерия экспертизасининг тадқиқотлари Суд-бухгалтерия, суд-молия-кредит, суд-меҳнат иқтисоди, суд-режали иқтисодий, суд-иқтисодий статистик экспертизалар бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида хўжалик фаолиятининг ҳисоб-китоб опреацияларини аниқлаш.
2. Моддий таъминлаш, солиқ солиш ва кредит бериш соҳасидаги ҳужжатларни аниқлаш.
3. Меҳнат ва маош тўлаш бўйича ҳужжатларни аниқлаш.
4. Иқтисодий режа кўрсаткичларининг асосланганлигини таҳлил қилиб аниқлаш.
5. Ҳисобот тузишда статистик услубларнинг тўғри қўлланилганлигини аниқлаш.
Корхонанинг ҳисоб-китоб операциялари, ТМБни кирим-чиқим ҳужжатлари, солиқ ва кредит, меҳнат ва иш ҳақи фонди билан боғлиқ бўлган бирламчи ва йиғма бухгалтерия ҳужжатлари, иқтисодий режа кўрсаткичларни қайд этган ҳужжатлар, статистик ҳисоботлари ҳужжатлар тақдим қилинади.
42. Ташқи савдо фаолиятининг
суд-иқтисодий экспертизаси
тадқиқотлари
Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказиш. 1. Хўжалик юритувчи субъектларни экспорт-импорт контрактлари ижроси билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни аниқлаш. Корхонанинг экспорт-импорт контрактлари ва улар ижроси билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тақдим қилинади.
43. Қурилиш-техникавий тадқиқотлар Турар ва нотурар бино ва иншоотларни баҳосини аниқлаш. Уй-жойларни бўлиш ажратиш, сув тошиш сабабларини аниқлаш, ШНК ва КМКга жавоб бериши ёки бермаслиги, мустақил баҳоловчиларнинг тузган хисоботларини илмий даражасини текшириш, назорат ўлчови натижаларидан сўнг тузиладиган смета, смета хужжатлари ҳамда лойихалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Бино ва иншоотларнинг бугунги кундаги баҳоси аниқлаш.
2.Бино ва иншоотларни улушларга мутаносиб бўлиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш.
3. Хонадонга сув тошиш сабабларини аниқлаш.
4. Бино ва иншоотлар ШНК ва КМКга жавоб бериш ёки бермаслигини аниқлаш.
5. Лойиҳага мос келиш ёки келмаслигини аниқлаш.
6. Баҳолаш хисоботи, назорат ўлчови, смета хужжатларининг илмий асосланганлигини аниқлаш.
Давлат божи (белгиланган тарифдан келиб-чиқиб).
Бино ва иншоатларнинг инвентар хужжатлари ва уларни кўздан кечириш – кўздан кечириш вақтида иш тайинлаган орган томонидан кўздан кечиришда расмийлаштирилган баённомаси. Смета, лойиҳа хужжатлари, баҳолаш хисоботларининг асли.
44. Суд-ер экспертизасининг тадқиқотлари Сервитут белгилаш, ер майдонини фактик ўлчамларини аниқлаш, ер майдони билан бўлиш, ажратиш, бир-бирига ўтиб кетган ер майдонларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Уй-жойларнинг фактик майдонини аниқлаш.
2. Сервитут белгилашнинг имкони мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш.
3. Уй-жойларни ер майдони билан бўлиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш.
4. Бир хонадоннинг ер майдони бошқа бир хонадоннинг ер майдонига ўтиб кетган ёки кетмаганлигини аниқлаш.
Давлат божи, бирламчи режа (план отвода), инвентар (кадастр) хужжати объектни кўздан кечиришни ташкиллаштириш.
45. Ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини эксперт баҳолаш тадқиқотлари Ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Уй-жойнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳосини аниқлаш. Давлат божи, инвентар (кадастр) хужжати объектни кўздан кечиришни ташкиллаштириш.
46. Одам ДНКси биологик тадқиқотлари Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Р.А. шимидан топилган қон доғлари экспертиза учун яроқлилигини аниқлаш.
2. Р.А. шимида топилган қон доғлари қандай жинсли шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш.
3. Р.А. шимидан топилган қон доғи Р.А.дан, Т.А. дан ёки бошқа шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш.
4. Р.А. шимидан топилган қон бир ёки бир неча шахслардан келиб чиққанлигини аниқлаш.
5. Тақдим этилган суртмадаги маний (сперма) доғи бир ёки бир неча шахслардан келиб чиққанлигини аниқлаш.
6. Р.А. шимидан топилган маний (сперма) доғи Р.А.дан, Т.А. дан ёки бошқа шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш.
7. Тақдим этилган бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари: калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари битта мурдага ёки бир неча мурдаларга тегишли эканлигини аниқлаш.
8. Тақдим этилган бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари: калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари тегишли бўлган шахс Г.А. ва Т.А.нинг биологик фарзанди ёки фарзанди эмаслигини аниқлаш.
9. Тақдим этилган Чирчиқ дарёси қирғоғида топилган калла суяги
1976 йилда туғилган А.Т., 1978 йилда туғилган К.С.ларнинг биологик отасига (онасига) тегишлилигини аниқлаш.
10. С.А. 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик онаси эканлигини аниқлаш.
11. У.А. 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик отаси эканлигини аниқлаш.
12. С.А. ва У.А.лар 2002 йил 15 майда туғилган И.С.нинг биологик ота-онаси эканлигини аниқлаш.
Экспертизага оид ҳужжатлар нусхалари. Жойини кўздан кечириш баённомалари. ашёвий далилларни ва солиштирма намуналарни олиш ҳақидаги қарор ва баённома нусхалари ва ҳ.з.
Илгари ЎР ССВ СТЭ бюроларида ўтказилган суд-тиббий, суд-биологик экспертизалари нусхалари.
ЎР процессуал талабларига кўра қадоқланган ва мухрланган ҳолдаги ашёвий далиллар ва солиштирма намуналар.
Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза харажатларини тўланганлигини тасдиқловчи хужжат.
Биологик издан қиринди олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: биологик материални қириб олиш «Терговчининг криминалистика комплекти»даги скальпель ёрдамида бажарилиши мумкин. Скальпель соҳаси дезинфекцияловчи модда билан ишлов берилгандан сўнг биологик издан қиринди олинади. Қиринди алоҳида тоза қоғоз бўлагига ёки конвертга солиниб қадоқланиши, процессуал тартибга риоя қилган ҳолда тергов органи мухри билан муҳрланиши, қадоқ қоғозига тегишли ёзувлар киритилиши тергов ҳаракати иштирокчилари томонидан имзоланиши керак.
Аъзолар тўқималари (тери, суяк, мускул, ички аъзолар тўқималари ҳужайралари ва бошқалар) бузилишига олиб келадиган консервантларда (формалин ва бошқалар) сақланмасдан, фрагментлар, бўлаклар ва қисмлар кўринишида музлатилган ҳолда тақдим этилиши керак.
ДНК экспертизасини ўтказиш учун тақдим қиланидан қон, сўлак, сперма, тер-ёғ, соч, тирноқ ости материали, қиринди ва суртма ҳаво ўтказадиган қадоқловчи материалга ўралиши керак. Уларни ҳаво ўтказмайдиган полиэтилен пакетлар ва идишларга солиб қадоқлаш қатиъян ман этилади! Нам ҳолатдаги кийим-кечаклар қуритилгандан кейингина алоҳида-алоҳида ҳаво ўтказувчи қадоқ материалга ўралиши лозим бўлади.
Намуна олиш тўғрисидаги баённома нусхаси суд экспертиза муассасасига алоҳида тақдим этилади.
Тадқиқот учун тақдим қилинган ашёвий далиллар ва солиштирма намуналар ташқи муҳит омиллари таъсирида идентификацион хусусиятларини йўқотмаслиги учун ҳаво ўтказувчи қоғоз ўрамлар ёки пакетларга қадоқланган бўлиши лозим.
47. Товаршунослик тадқиқотлар Маҳсулотларнинг ҳақиқий сифатини аниқлаш учун махсус билимлар воситасида уларнинг товар (истеъмол) хусусиятларини аниқлаш ва товарнинг турига хослигини, миқдорини, ҳажмини, тўплам таркибини, истеъмол хоссаларини, нархини, товар белгиси мавжудлигини, кузатув ҳужжатлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Товарнинг номи қандай, нимага мўлжалланган, қандай гуруҳга мансублигини аниқлаш.
2. Тақдим этилган саноат товари қандай хомашёдан тайёрланганлигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган товарларда мавжуд нуқсонлар бузиш натижасида пайдо бўлганми ёки фойдаланиш натижасидан эканлигини аниқлаш.
4. Гумон қилинувчидан тинтувда олиб қўйилган ёки жабрланувчининг эгнидан топилган куртка ва шим яхлит ҳолдалигини аниқлаш.
5. Ўрганилаётган товар янгими ёки муқаддам фойдаланишда бўлганлигини аниқлаш.
6. Сифат хусусиятлари намуна сифатида келтирилган бошқа маҳсулотларнинг аналогик кўрсаткичларига мувофиқлилигини аниқлаш.
7. Ўрганиш учун тақдим этилган товарнинг экспертиза ўтказилаётган вақтдаги жисмоний ҳолатини ҳисобга олганда товарнинг ўртача бозор баҳосини аниқлаш.
8. Ўрганиш учун тақдим этилган товарнинг ўтган муайян даврдаги жисмоний ҳолатини ҳисобга олганда товарнинг ўртача бозор баҳосини аниқлаш.
9. Ўрганилаётган объектларнинг баҳоси унинг ҳақиқий ҳолатини (эскириш, зарарланиш, бузилиш) ҳисобга олганда қандайлигини аниқлаш.
10. Зарарлангандан ёки бузилгандан кейинги келтирилган моддий зарарнинг ҳажми қанча эканлигини аниқлаш.
Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда суд экспертига топширилиши, текшириш объектини суд экспертининг иш жойига етказиб беришнинг иложи бўлмаганда, суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) унга мазкур объектни монеликсиз кириб кўришни ва уни текшириш имкониятини таъминлаш.
48. Суд-ёнғин техник тадқиқотлар Ёнғин қаерда ва қачон бошланганлиги, унинг тарқалиш йўлларини, ёнғиннинг келиб чиқишига электр тармоқлари, газ тизими, нефть маҳсулотлари, енгил алангаланувчи суюқликларнинг алоқаси бор ёки йўқлигини ҳамда ёнғиннинг бевосита келиб чиқиш сабабини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Ёнғиннинг ўчоғини аниқлаш.
2. Ёнғиннинг тарқалиши йўналишини аниқлаш.
3. Ёнғиннинг ривожланишига қандай шароитлар ёрдам берганлигини аниқлаш.
4. Экспертизага тақдим этилаётган электр симларида қисқа туташув аломатлари мавжудлигини аниқлаш.
5. Ускунанинг носозлиги ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлаш.
6. Ёнғин ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ўз-ўзидан ёнувчи моддаларнинг нотўғри сақланиши, фойдаланиши ва ҳ.к.лар оқибатида чиққанлигини аниқлаш.
7. Ёнғин ташқаридан қўлланилган ёнғин манбайи таъсирида келиб чиққан бўлиши мумкинлигини аниқлаш.
Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор.
Воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси.
Ёнғин жойининг чизмаси.
Ёнғин жойининг электр чизмаси.
“Ёнғин ҳакида далолатнома”.
Туман электр таъминоти корхонасидан маълумотнома.
Туман газ идорасидан маълумотнома.
Гидрометеорология ҳизматидан маълумотнома.
Ёнғин жойининг фотосуратлари.
Ёнғин жойининг видеотасвири.
Давлат ёнғин назорати инспекторининг ҳулосаси;
Гувоҳларни сўроқ қилиш баённомалари.
Воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни олиш баённомаси.
49. Суд электротехник экспертизаси тадқиқотлари Электр табиатига хос бўлган авария ҳолатлар, қоидабузарликлар, эҳтиёсизлик оқибатида келиб чиққан авария ҳолатлар бўйича юзага келган масалаларни ҳал этиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Электр ускуна, жиҳоз, мосламаларда носозлик мавжудлигини аниқлаш.
2. Тақдим этилган электр симларининг уланиши, юқори ўтувчи қаршиликни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлаш.
3. Тақдим этилган электр симларида қисқа туташув аломатлари бўлганлигини аниқлаш.
4. Электр симининг қаршилиги ишлатилаётган электр токи қувватига мос келадишини аниқлаш.
5. Электр ҳимоя қурилмаси электр токи қувватига мос келишини аниқлаш.
6. Электр ҳимояси қурилмаси сақлагичининг (предохранитель) бузилиши сабабларини аниқлаш.
7. Тақдим этилган электр розетка ортиқча юкламада ишлаганлигини аниқлаш.
Воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси.
Ҳодиса жойининг электр чизмаси.
Ҳодиса жойи фотосуратлари.
Туман электр таъминоти корхонасидан маълумотнома.
Ҳодиса объектининг фотосуратлари.
Ҳодиса жойининг видеотасвири.
Гувоҳларни сўроқ қилиш баённомалари.
Воқеа жойидан олинган ашёвий далилларни олиш баённомаси.
Электр мослама, ускуна ёки жиҳознинг ишлатиш тўғрисидаги қўлланмаси.
Мутахассис хулосаси (объектни текширувдан ўтказганлиги тўғрисида).
50

Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида токсик элементлар, оғир метал тузлари ва захарли кимёвий моддаларни аниқлаш тадқиқотлари

 

Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги токсик элементлар ва оғир металл тузлари ва захарли кимёвий моддаларнинг миқдорлари, СанПИН қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бериши ёки бермаслиги бўйича тадқиқотлар ўтказиш. 1. Текшириш учун тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотларининг  таркибида токсик элементлар ва оғир металл тузлари ва захарли кимёвий моддалар (турли хилдаги заҳарли кимёвий моддалар)нинг бор ёки йўқлигини аниқлаш.
2. Мавжуд бўлса уларнинг тури ва миқдорини аниқлаш.
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида аниқланган токсик элементлар ва оғир металл тузлари ва захарли кимёвий моддалар СанПИН меъёрларига тўғри келиш ёки келмаслигини аниқлаш.
Озиқ-овқат маҳсулотлари суюқ, тукилувчан бўлса оғзи герметик маҳкамланган идишларда, кукун ва бошқа холдагиси эса қоғоз ёки полиэтилен пакетларда ҳамда уларнинг юқи мавжуд бўлган идишларда тақдим этилиши зарур.