Тарихи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 13-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги 206-сон қарорига асосан Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилган. Ўқув маркази жами 3 та (ўқув марказ мудири ҳамда 2 та методист) штат бирлигидан иборат.
Фаолияти: Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази қуйидаги фаолият тури билан шуғулланади:
- Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат ва нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш,
- Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази суд эксретларининг ва Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари экспертларининг мутахассислик малакаларини ошириш,
- Нодавлат суд экспертларини қайта тайёрлаш,
Манзил: Тошкент шахри Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси.
Алоқа маълумоти: тел (998 71) 209-11-55.(190, 214);