Экспертларнинг мажбуриятлари

Суд эксперти:

  • суд эксперти сифатида ўзини ўзи рад этиши учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда суд экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) ёки давлат суд-экспертиза муассасасининг ёхуд бошқа ташкилотнинг раҳбарига дарҳол маълум қилиши;
  • ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона хулоса бериши;
  • суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши;
  • ўзи ўтказган суд экспертизаси хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши;
  • суд экспертизасини ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги;
  • тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши;
  • иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
  • Суд эксперти зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Суд эксперти:

  • суд экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган, ишнинг натижасидан ўзининг манфаатдор эмаслигини шубҳа остига қўядиган масалалар юзасидан процесс иштирокчилари билан шахсий алоқага киришишга;
  • суд экспертизасини ўтказиш учун мустақил равишда материаллар тўплашга;
  • суд экспертизаси натижаларини суд экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан) ташқари бирон-бир шахсга хабар қилишга ҳақли эмас.
  • Давлат суд эксперти, шунингдек:
  • агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбаридан ташқари бевосита бошқа бирон-бир органдан (шахсдан) суд экспертизасини ўтказиш тўғрисида топшириқлар қабул қилишга;
  • бошқа ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс сифатида суд экспертизасини ўтказишга ҳақли эмас.